Зеленский: Украина Россияга ҳеч нарса бермайди

Зеленский: Украина Россияга ҳеч нарса бермайди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонининг Донецк вилоятидан воз кечиш талабини қатъий рад этди. Бу ҳақда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Аввалроқ маълум бўлишича, Зеленскийнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувида Вашингтоннинг махсус вакили Стив Уиткофф Украина раҳбарини Донецк вилоятидан қўшинларни чиқаришга кўндиришга уринишган. Бироқ Зеленский бу таклифни мутлақо қабул қилмаган.

Шунингдек, Украина раҳбари бугун ҳарбий қўмондонлар билан учрашиб, Россия ҳудудига узоқ масофали зарбалар сонини ошириш масаласини муҳокама қилганини маълум қилди.

Зеленский таъкидлашича, Украина қандай вазият бўлишидан қатъи назар, Россия эгаллаб олган ҳеч бир ҳудуддан воз кечмайди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг бутунлиги ва ерларини сақлаб қолиш Украина учун энг муҳим вазифа ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар