Фото: Forbes / @HollieAdams
АҚШ президенти маъмурияти Россияга қарши қўлланган молиявий иқтисодий санкцияларнинг иккинчи траншини эълон қилди.
Янги санкциялар Американинг Молия вазирлиги баёнотида «мисли кўрилмаган» деб аталди.
«Россия ўз биснесини доллар, фунт, иена валюталарида олиб боришига ва дунё иқтисодиётининг бир бўлаги бўлиб қолишига нуқта қўямиз. Россиянинг молиялаштириш ва ўз ҳарбий кучларини кучайтириш имкониятларини тўхтатамиз. Унинг XXI аср Hi-Tech иқтисодиётида рақобатлашиш қобилиятига чек қўямиз», — дейди АҚШ президенти Жо Байден.
Россия банкларига қарши қўлланган санкциялар «ВТБ», «Сбербанк», «Алфа-банк», «Откритие», «Газпромбанк», «Росселхозбанк», «Новиком», «Совком», «МКБ»ларга таъсир қилади.
«Транснефть», «Ростелеком», «РосГидро», «Алросу», «Совкомфлот» ва «RJD» каби Россия давлат корпорацияларига чекловлар жорий қилинди.
Савдо-сотиққа жорий қилинган санкциялар мудофаа, аэрокосмик ва денгиз соҳаларига ўз таъсирини ўтказиб, яримўтказгичлар, компьютерлар, лазерлар ва сенсорлар экспортини тўхтатиб қўяди.
АҚШ санкцияларнинг салбий оқибатлари яқин ойларда юз беришини кутмоқда. АҚШ президентининг таъкидлашича, Россия рубли ўзининг энг паст даражасигача тушиб улгурган, Россия фонд бозори эса қулаш ёқасида турибди.
Шу билан бир қаторда, Байден Ғарб мамлакатлари Россияни SWIFT тўлов тизимидан чиқариб юборишни ҳозирча режалаштирмаётганини айтди.
«Кўрилган чоралар, Россияни ушбу тизимдан чиқариб юборишдан-да, шавқатсизроқ», — дейди Байден.
Унинг сўзларига кўра, бу чора қилиниши керак бўлган режалар қаторида қолади, аммо ҳозирча ундан фойдаланилмайди.
Россиядагилар муносабати
Санкциялар банк ҳисоб варақалари ва мижозлар омонатига, шу жумладан, АҚШ доллари ва евро валюталаридаги маблағларга ҳеч қандай таъсир қилмайди, деб ишонтиради «ВТБ» матбуот хизмати.
Банк вакиллари Америка санкцияларига қарши қўллайдиган ўзининг «Б режаси» ҳам, «C режаси« ҳам борлигини таъкидлайди.
«Газпромбанк» 2014 йилдан бери АҚШ ва Европа Иттифоқининг, узоқ муддатли молиялаштириш имкониятини тақдим этишга қаратилган секторал санкциялар остида бўлиб келмоқда. Янги санкциялар кредит ташкилотларининг операцион фаолиятига таъсир ўтказмайди, дейилади компания баёнотида.
Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам ўз банкига эга «Совкомбанк», салбий оқибатларни камайтириш учун санкцияларга тайёргарлик кўрганини ва уларни енгиб ўтиш учун бир неча сценарийларни ишлаб чиққанини маълум қилди.
Санкция рўйхатига кирган деярли барча компаниялар худди шундай муносабат билдирган, бироқ уларнинг кўпчилиги чекловларни жорий қила бошлаган.
Масалан, «Совкомбанк» мижозлари валюталарни алмаштириш, карталардан Visa ва Mastercard тизимлари, шунингдек, хориж сайтларида фойдаланиш имкониятидан чекландилар.
«ВТБ» ўзининг корпоратив мижозларига, банкда ташкилотга хизмат кўрсатиш доирасида доллар ва еврода ҳар қандай операция ва ҳисоб-китобларни вақтинча тўхтатиб туришини тавсия қилди.
Бозор муносабати
Бозор жуда тез муносабат билдирди. Деярли барча йирик тармоқларда техника нархлари, хусусан, Apple баҳоси кўтарилиб кетди.
Ритейлерларда кўпи билан бир-икки ойга етадиган техникалар заҳираси бор. Нархлар 25-30 фоизга ўсиши мумкинлиги кутилмоқда.
Ўз бизнесини Россиядан бошқа мамлакатга кўчриш истагидаги тадбиркорлар сони сўнгги кунларда кескин ошди.
«Европага, олдинлари ўз мижозларига яқинроқ бўлишни истаганларгина борарди. Энди эса россиялик компаниялар чиндан кетиш ниятига тушиб қолган», – дейилади ходимларни қайта жойлаштириш билан шуғулланувчи компаниялардан бири бўлган Relocode хабарида.
Forbes Russia’нинг маълумотларига кўра, ҳозирда кўплаб Россия тадбиркорлари «старт»да турибди. Бир неча компаниялар раҳбарлари анчадан буён Россиядан кетишни режалаштирган, бироқ сўнгги кунлардаги воқеалар ҳал қилувчи вазиятга айланди.
Бундан ташқари, интернетда қаерга ва қандай қилиб Россиядан тезроқ бош олиб кетиш, мамлактнинг SWIFT дан чиқариб юборилиши ва ҳаттоки интернетдан узиб қўйилишига қандай тайёргарлик кўриш ҳақидаги тавсиялар болалаб кетган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди