Фото: «ТАСС» / Альберт Дзен
Иқтисодий томонлама ўзаро боғлиқлик оламида Россияга қарши эълон қилинган санкциялар анча глобал ностабилликка олиб келиши мумкин, деб ёзади TIME.
Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган Марказий Осиё Афғонистон, Эрон, Россия ва Хитой каби ҳар томонлама Ғарб санкцияларига учраган мамлакатлар билан ўралган.
Ўз нефть захираларининг учдан икки қисмини Россия портлари орқали экспорт қиладиган, энергия ресурсларига бой бўлган Қозоғистон халқаро санкциялар режимига мослаша олмаяпти ва ўзининг миллий валютаси – тенгени қўллаб-қувватлаш учун ўта муҳим валюта захираларини йўқотиб бормоқда.
Ушбу муаммолар, 225 нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган, 2022 йил январь ойидаги тартибсизликлардан сўнг сармоядорлар ишончини қайта тиклаш устида ишлаётган Қозоғистон учун «айни вақтида» юзага келди.
Жанубдаги Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон республикаларидаги ҳукумат вакиллари юқори ишсизлик даражаси ва бюджет тақчиллигига тайёргарлик кўрмоқда.
Ишсизликни қисқартириш ва давлат хизматларига тушадиган оғирликни камайтириш орқали, ўтган йили Россияга 7,8 млн нафар ишчини юборган ушбу мамлакатлар учун мавсумий миграция ўта муҳим ҳисобланади.
Аммо қисқа муддатли миграция воситаларига бўлган интилиш, уларни ташқи зарбаларга нисбатан заиф қилиб қўйди. Ҳозирда, пул ўтказмалари Тожикистон ЯИМнинг 30 фоизини, Қирғизистон Республикаси ЯИМнинг 28 фоизини ва минтақадаги аҳоли энг зич жойлашган Ўзбекистон ЯИМнинг 12 фоизини ташкил этади.
2014 йили Россия Қримни ўзига қўшиб олиши ва унга нисбатан санкция эълон қилинишидан сўнг, минтақадаги пул ўтказмалари 40 фоизга тушиб кетди.
COVID-19 ҳам ўзаро боғлиқлик хавфи учун яна бир сабоқ бўлди: Россия чегараларининг ёпилиши умумий пул ўтказмаларининг 22 фоизга қисқаришига олиб келди.
Айниқса қашшоқлашиб қолган Тожикистонга бу қаттиқ таъсир кўрсатди, мигрантлар ватанга бор-йўғи 1,7 млрд доллар жўнатди, бу эса ўтган йилга нисбатан 835 млн долларга кам деганидир.
Аммо ҳозирги санкциялар пакети аввалгиларига ўхшамайди ва узоқ муддат кузатиладиган оқибатлари жуда катта талафотларга сабаб бўлади.
Россия инқирози – Хитой учун янги имконият
Хитой гегемонияси яқинлашмоқда. Ҳозирда Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш тахминан 18,6 млрд долларни ташкил қилади. Бу эса Хитой савдосининг учдан икки қисмига тўғри келади ва 1990 йиллардаги 80 фоизлик (110 млрд доллар) минтақа савдосидан анча фарқ қилади.
Айни пайтда, Хитойнинг Москвадан ўзиб кета олмаслиги рост, аммо у минтақа учун қурол етказиб берувчи йирик ҳамкор ва стратегик шерикка айланиб бормоқда.
Жадал суръатлардаги иқтисодий таназзул ушбу тенденцияларни тезлаштиради. Россия иқтисодиёти шавқатсиз санкциялардан азият чекаётган бир пайтда, Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ҳажми аллақачон пандемиядан олдинги даражага қайтган.
Бунга Қирғизистон савдо ҳажмининг 2019 йилдаги 6,37 млрд доллардан 2021 йилда 7,5 млрд долларга етиб, деярли 18 фоизга кўтарилгани ёрқин мисол бўла олади.
Бироқ мазкур ютуқлар Россиянинг минтақа бозоридан кутилмаганда чиқиб кетиш ўрнини тўлдира олмайди. Тожикистон ва Қирғизистон давлат қарзларининг 40 фоиздан зиёдроғи Пекин ҳиссасига тўғри келади. Иқтисодий таназзул, Хитойга қарздан халос бўлиш эвазига хавфсизлик бўйича кўплаб имтиёзларни бериши мумкин.
Украина урушининг иқтисодий ҳалокати яқин ўн йилликлар ичида Россиядан ташқарида ҳам ўз аксини кўрсатади.
Санкциялар Россия босқинларига нисбатан адолатли жавоб бўлиши мумкин, албатта. Бироқ улар қўшни мамлакатлардаги мислиз талафотларга ва беқарорликка сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Халқаро ҳамжамият вакиллари келгуси талафотларни кеч бўлмасдан олдини олиш устида ишлаши зарур.
Россия инқирози, Хитой учун янги имконият, Марказий Осиё, Санкциялар режими “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”