
FIDE Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаровнинг Ватанга қайтиш йўли ҳам унинг ғалабаси каби унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Бир умр эсда қоларли бу саёҳатда ҳам чемпионимиз катта эътибор, самимий эҳтиром ва ҳақиқий қаҳрамонларга хос муносабат билан кутиб олинди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси экипажи ва ваколатли ходимлари самолёт бортидаёқ Жавоҳирни чин қалбдан табриклаб, унинг шахмат оламини ларзага солган улкан зафарини алоҳида эътироф этди. Ҳаво кемаси ичидаги самимий муҳит, ихлос билан айтилган қутловлар ва миллий ифтихор руҳи барча йўловчиларда ҳам кўтаринки кайфият уйғотди.
Парвоз давомида чемпионимизнинг қўлга киритган бу юксак ютуғи нафақат шахмат иxлосмандлари, балки бутун мамлакат ёш авлодини янги марраларга илҳомлантираётгани таъкидлаб ўтилди. Синдаровнинг жасорати, меҳнати ва иродаси орқали ўз ортини ёритган ғалаба — бугунги кунда кўплаб ўсмирлар учун намуна ва руҳий қувват манбаига айлангани барча томондан эътироф этилди.
Авиакомпания жамоаси Жавоҳирга келажакдаги нуфузли мусобақаларда янги зафарлар, мустаҳкам саломатлик ва омад ҳамиша ёнида бўлишини тилаб, унга самимий хизмат кўрсатишдан мамнунлигини билдирди.
Энг муҳими, бу чин қалбдан кўрсатилга эҳтиром — юртимизда ёш иқтидорларга берилаётган катта қийматнинг ёрқин ифодаси. Синдаров эса бу меҳрга муносиб тарзда, Ватан номи учун янада кўпроқ зафарлар олиб келиш ниятида эканини таъкидлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.