date

Ойбек Рустамов янги мавсумдан "Насаф" сафида юришни бошлайди

Ойбек Рустамов янги мавсумдан "Насаф" сафида юришни бошлайди

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев тарқатган охирги маълумотга кўра, ОКМКнинг тажрибали хавбеки Ойбек Рустамов фаолиятини Қаршининг машҳур клуби — Рўзиқул Бердиев бошқараётган «Насаф» жамоасида давом эттиради. Манба таъкидлаганидек, футболчи 2026 йилги мавсумни айнан ушбу клуб таркибида старт олиши ҳақида келишув амалга ошган.

28 ёшли Рустамов жорий мавсум давомида жамоаси учун муҳим ўйинларда майдонга тушиб, 32 та беллашувда иштирок этди ва 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Унинг ўйиндаги иштиёқи, мезонга сӯз туширмайдиган интизоми ва марказдаги барқарор ўйини мураббийлар штабининг эътиборини тортгани бежиз эмас.

Футбол таҳлилчилари фикрига кўра, Ойбек Рустамовнинг «Насаф» сафига қўшилиши жамоанинг ярим ҳимоя чизиғига янги куч, тажриба ва рақобат муҳитини олиб кириши мумкин. Қарши клуби охирги йилларда мусобақаларда юқори марралар учун курашиб келаётгани инобатга олинсa, Рустамовнинг қўшилиши таркибни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Мухлислар орасида ҳам бу трансфер ўзига хос қизиқиш уйғотди. Кўпчилик Ойбекнинг универсал ўйин услуби, курашчанлиги ва жамоага тез мослашувчанлиги уни Бердиев схемасида муҳим фигурага айланиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Янги мавсум олдидан «Насаф» таркибида яна қандай ўзгаришлар бўлиши, кимлар жамоага қўшилиши ёки тарк этиши ҳақида маълумотлар тез орада ошкор этилиши кутилмоқда. Футбол оламидa эса ҳар бир янги қадам янада юқори мақсадларга олиб бориши турган гап.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ойбек Рустамов янги мавсумдан "Насаф" сафида юришни бошлайди