Trump's portrait to appear in US passport

АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан мамлакатда янги дизайндаги паспортлар чиқарилиши режалаштирилмоқда. “Time” хабарига кўра, ушбу махсус серияда амалдаги президент Доналд Трампнинг портрети акс эттирилади.
Янги дизайнга мувофиқ, паспорт муқовасининг ички олд қисмида Трамп тасвири ва унинг олтин рангдаги имзоси жойлашади. Орқа саҳифада эса рассом Жон Трамбуллнинг “Мустақиллик декларацияси” асаридан парчалар тасвирланади.
Маълум қилинишича, бундай паспортлар асосан Вашингтондаги махсус агентлик орқали берилади. Бошқа ҳудудларда ёки онлайн тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар эса одатдаги кўринишда қолади.
Шунингдек, юбилей муносабати билан 100 долларлик купюраларда ҳам президент имзоси акс эттирилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 24 каратли олтин танга чиқариш ташаббуси ҳам маъқулланган бўлиб, унда Трамп тасвири туширилади.
Ҳозирча янги паспортлар қанча нусхада ишлаб чиқарилиши аниқ эмас.
