16:00 / 26.05.2022
1 441

Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашнинг синалган 8 усули

Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашнинг синалган 8 усули
Фото: Elle
Ижтимоий тармоқлар яқинларингиз билан алоқада бўлиш ва сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишнинг осон йўлидир. Лекин улардан қайси бири бизга кўпроқ керак? Ўзингиз ўйлаб кўринг, телефонда қанча вақт сарфлаганингиз сизни ҳеч қўрқитганми? Агар сиз «ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз, қуйида ижтимоий тармоқларга камроқ, ҳақиқий ҳаётга кўпроқ вақт сарфлашнинг осон усуллари ҳақида гаплашамиз.

Экрандаги иловалар жойини ўзгартиринг
Кўпинча телефонни маълум мақсадда қўлимизга оламиз, лекин охир-оқибат ижтимоий тармоқлар тузоғига тушиб қоламиз.

Буни ўзингиз учун қийинлаштиринг ва барча пиктограммаларни энг узоқ экранга ўтказинг, яхшиси, уларни алоҳида папкага яширинг. Ижтимоий тармоқлар қанчалик кам кўзга ташланса, Instagram, Facebook ва бошқа иловаларга тасодифан кириб қолиш эҳтимоли шунчалик кам бўлади.

Билдиришномаларни ўчиринг
Билдиришномалар эътиборингизни қилаётган ишингиздан узоқлаштириш ва телефонингизни яна қўлга олишга мажбур қилиш учун мўлжалланган. Назорат қилинг: ижтимоий тармоқлардаги билдиришномаларни ўчиринг ва Instagram талаб қилганда эмас, балки керак бўлганда телефонингизни олинг. Агар жуда керак бўлсангиз, ўзлари қўнғироқ қилишади.

Фото: Elle
Ижтимоий тармоқларга қанча вақт сарфлашингиз ҳақида ўзингизга ҳисоб беринг
Агар телефонингиз экрандан фойдаланиш вақтини кузаца, статистикага қаранг. Одатда бир-икки неча соатга кўпчилик жиддий эътибор қаратмайди, лекин бу арифметик ўртача кўрсаткични 52 ҳафтага кўпайтирсангиз — натижа сизни қўрқитиб юборади. Кўпчилигимиз телефонда кунлар, ҳатто ҳафталар ва ойларни Instagram ва TikTok лентасини фойдасиз айлантириш учун сарфлаймиз. Ҳаёт сифатини яхшилайдиган ёки сизни қониқтирадиган ўша соатларни нимага сарфлашингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг.

Аввало, қайси иловаларни тез-тез ишлатаётганингизни, буни қачон ва нима учун қилаётганингизни, шунингдек, бу одатни нима билан алмаштирса бўлишини таҳлил қилинг. Аввалига экран вақтини чеклашга ҳаракат қилинг. Биринчи қадам статистикани камида ярим соатга, масалан, ҳафтада икки ярим соатга камайтиришга ҳаракат қилишдир. Дарҳол барча аккаунтларингизни ўчиришнинг ҳожати йўқ.

Овозни ўчириш тугмаси (Мutе)дан фойдаланинг ёки обунани бекор қилинг
Сиз энг кўп вақт ўтказадиган беш кишининг йиғиндисисиз, деган иборани эшитгандирсиз. Ўзингизга ва руҳий ҳолатингизга эътибор беринг ва «бўш» профилларни ўчириб қўйинг ёки сизга илҳом, мотивация ва бахт келтирадиган профилларни қолдиринг. Қанчалик кам обуна бўлсангиз, ижтимоий тармоқларда шунчалик кам вақт сарфлайсиз.

Телефонингизни эрталабки 09:00 гача текширманг

Фото: Elle
Кўпчилик офис ходимларининг жадвали эрталаб соат 9 га қадар телефонга тегмасликка имкон беради. Сизга ҳеч нарса бермайдиган ва бир неча дақиқадан сўнг унутиладиган маълумотни ўқиш ўрнига, қўшимча ярим соат ухлашингиз мумкин.

Маълум бир вақтни белгиланг, масалан, эрталаб соат 09:00 ёки уйғонганингиздан 60 дақиқадан сўнг. Бир чашка қаҳва ичмагунингизча ёки эрталабки юмушларингизни қилмагунингизча телефонни текширмасликка ҳаракат қилинг.

Телефонни бошқа хонада қолдиринг
Баъзан телефонингизни бошқа хонада қолдиришга ҳаракат қилинг. Қўлингиздаги гаджетни китобга алмаштирганингиздан сўнг, онлайнда қанчалик кам нарса содир бўлишига ҳайрон қоласиз. Бироз вақт ўтгач, бу вақтни оширинг ва телефонсиз сайрга чиқинг. Сиз бу қийин қарор билан ўзингизда эркинлик пайдо бўлишини ҳис қила бошлайсиз.

Телефондан стол атрофида фойдаланманг

Фото: Elle
Кўпчилигимиз дўстларимиз билан учрашганимизда беихтиёр телефонни қўлимизга оламиз ва дўстимиз таътили ҳақида гапираётганда автоматик равишда бирор нарсани кўра бошлаймиз. Дўстингизни эшицангиз ҳам, бу унга нисбатан одобсизлик ва суҳбатдошингиз учун жуда ёқимсиз ҳолат.

Кейинги учрашувда гаджетларни стол ўртасига қўйишни таклиф қилинг. Қуйидаги шарт билан: телефонни биринчи олган киши ҳисобни ёки коктейл пулини тўлайди.

«Sоciаl dilemma» фильмни кўринг
Netflix ҳужжатли фильми ижтимоий тармоқлар онгимизни қандай бошқаришини, зарарсиз харидлардан тортиб овоз бериш натижаларига қадар, ўз жонига қасд қилиш даражаси, руҳий тушкунлик, ташвиш ва гиёҳвандлик билан боғлиқ бошқа нарсалар телефон ихтиро қилинганидан кейин қандай ошганини тушунтириб беради; чексиз ахборот таъсирида миямиз қандай ўзгаради ва диққат қанчалик тарқалади; компаниялар фойдаланувчилар ҳақида маълумот тўплаши ва нима учун дастурчилар ўз фарзандларига нафақат ижтимоий тармоқларга, балки гаджетларга ҳам рухсат бермаслигини билиб оласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашнинг синалган 8 усули