date

Родриго: “Бу сафар ‘Барселона’ни Бернабеуда енгишга тайёрмиз”

Родриго: “Бу сафар ‘Барселона’ни Бернабеуда енгишга тайёрмиз”

Испания чемпионатидаги анъанавий кураш яна “Реал” ва “Барселона” ўртасида кечади. Ла Лиганинг 10-турига тўғри келувчи илк “Эл-класико” 26 октябрь куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Мадрид клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс журналистлар билан суҳбатда жамоанинг асосий рақибга қарши бўлажак учрашувга муносабати ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, ўтган мавсумдаги мағлубиятлар ҳақида ўйлашнинг ҳожати йўқ — бу сафар ҳаммасини қайта бошлаш керак.

«Ўтган мавсумни орқага ташлаш керак. Биз ҳам ўша пайтда ўз ўйинимизни топа олмадик, айниқса, тўртта “Эл-класико”да. Ростини айтсам, “Барселона”га қарши ўйнаш биз учун оғир бўлган. Улар ҳозир жуда яхши формада ва ўз кучига ишонган жамоага айланган», — деди Родриго.

Шу билан бирга у “Реал”нинг ҳам ғалаба учун етарли салоҳияти борлигини таъкидлади:
«Биз ҳам зўр жамоамиз. Бу сафарги “Эл-класико” жуда кескин кечади. Аммо “Бернабеу”да ўз мухлисларимиз олдида ўйнаймиз ва ғалаба қозониб, нималарга қодир эканимизни кўрсатишимиз керак. Ҳеч нарсага қарамасдан, ушбу учрашувга жиддий тайёрланишимиз лозим».

Родриго сўзларига кўра, “Реал” учун бу баҳс нафақат чемпионлик пойгасида муҳим босқич, балки ўтган мавсумдаги мағлубиятлар учун реванш олиш имконияти ҳамдир.

Мадридлик мухлислар эса жамоасидан фақат ғалаба кутмоқда — “Бернабеу”даги “Эл-класико” ҳар доим тарихга муҳрланадиган кеча бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Родриго: “Бу сафар ‘Барселона’ни Бернабеуда енгишга тайёрмиз”