Афғонистон ва Покистон чегарасида оғир тўқнашувлар бўлиб ўтди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Афғонистон ва Покистон чегарасида оғир тўқнашувлар бўлиб ўтди

11 октябрь куни кечқурун Афғонистон ва Покистон чегарасидаги бир нечта участкаларда оғир қуроллар билан тўқнашувлар содир бўлди. Афғонистон томонидан Покистон чегара постига ўқ очилгани айтилмоқда, шундан кейин Покистон жавобан артиллерия зарбаларини берган, деб ёзмоқда UPL.uz сайти.

12 октябрь тонгида жанглар шиддати камайган бўлса-да, Куррам тумани атрофида алоҳида отишмалар давом этган. Покистон расмийларининг маълум қилишича, улар Афғонистон ҳудудидаги бир нечта ҳарбий нуқталарга зарба берган ва айрим устувор позициялар йўқ қилинган.

Афғонистон томони эса Покистоннинг бир нечта блок-постларини эгаллаб олганини маълум қилган.

Кабул маълумотларига кўра, Покистоннинг 58 ҳарбийси ҳалок бўлган;

Исламабод эса 23 нафар ҳарбий йўқотилгани ва 200 дан ортиқ “Техрик-и-Талибон Покистон” (ТТП) гуруҳ аъзолари нобуд этилганини билдирган.

Бу рақамлар мустақил манбалар томонидан ҳозирча тасдиқланмаган.

Ҳодисадан аввал Афғонистон ҳукумати Покистонни ҳаво ҳужумлари уюштиришда айблаган, Исламабод эса бу маълумотни рад этиб, ҳужум ТТП етакчиси Нур Вали Мехсудга қаратилганини айтган.

12 октябрь куни Покистон хавфсизлик нуқтаи назаридан Торкҳам, Чаман, Харлачи, Ангур-Адда ва Гулам-Хон чегара постларини ёпди. Бу орқали икки давлат ўртасидаги савдо ва йўловчи қатнови вақтинча чекланди.

Ҳозирда икки давлат ўзаро айбловларни давом эттирмоқда. Исламабод ТТП Афғонистон ҳудудидан ҳаракат қилмоқда, деб ҳисобласа, Кабул бу айбловларни рад этмоқда.

Халқаро ҳамжамият икки томонни дескалатсия ва музокарага чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?