Фото: Marie Claire
Байрамгача қанча кам вақт қолса, шунчалик кўп вазн йўқотиш истаги пайдо бўлади. Кечки зиёфатда ажойиб либосда пайдо бўлиш учун бир ҳафтада 3-4 килограммни қандай йўқотиш керак? Ушбу натижага эришиш учун мутахассислар бир нечта тавсиялар бериб ўтди, деб ёзади Marie Claire.
Биринчи қадам: ҳаммаси сувдан бошланади
Аввало бир ёки икки ҳафта ичида организмдаги ёғлардан халос бўлиш эҳтимоли йўқлигини тушуниш керак. Бу вақт ичида хавфсиз бажарилиши мумкин бўлган барча нарса организмдаги ортиқча сувни чиқариб ташлашдир. Аммо сувсизланиш хавфи, тери ва сочни намлаш зарурати ҳақида қанчалик тез-тез қулоққа чалинса, ортиқча сувнинг мавжудлиги янада ажабланарли. Аслида суюқлик айнан қаерда тўпланиши муҳим. Бу ҳаракатланаётган қонда бўлса яхши, ички орган ва ҳужайрадан ташқари тўқималарда бўлса ёмон — ортиқча сув шиш, вазн ва белдаги бурмаларга олиб келади.
Ажабланарлиси шундаки, суюқликнинг тўпланиши ва шиш жуда оз сув ичаётганликни англатади. Аммо бу кунига беш литр сув ичиш қўшимча сантиметрдан халос бўлишга ёрдам беради дегани эмас. Москва эндокринологлар ассоциацияси аъзоси, нутритионист-эндокринолог Григорий Манушакян керакли суюқлик миқдорини ҳисоблашни маълум қилади: вазн Х коэффициэнти 30 = кунлик сув истеъмоли (мл). Оғирлик 70 килограмм бўлса, у 30 га кўпайтирилади, натижа 2100 мл — бу кунлик сув истеъмоли.
Суюқлик организмда тўпланмаслиги учун доктор Манушакян рациондан қуйидаги маҳсулотларни бутунлай чиқариб ташлашни тавсия қилади: чипс, тузланган ерёнғоқ, бодринг, карам, дудланган колбаса ва балиқ, соя соуси, кетчуп, ширинлик ва қадоқланган шарбатлар.
Иккинчи қадам: Калорияни ҳисобланг
«Калория истеъмолини камайтиринг» — вазн йўқотмоқчи бўлганлар учун энг кўп бериладиган маслаҳат. Бугунги кунда кунига қанча калория истеъмол қилишни тушунишда ҳеч қандай қийинчилик йўқ, чунки барча маҳсулотларнинг пакетларида тегишли маълумотлар мавжуд.
Аммо парҳезшуносларнинг огоҳлантиришича, қанча калория истеъмол қилиш эмас, балки уни қандай сарфланиши муҳим. Масалан, оқсиллар ёғларнинг парчаланишига сарфланади. Бироқ углеводларни истеъмол қилишни кескин камайтириш ёки ёғни бутунлай рациондан чиқариш жиддий муаммоларга олиб келади.
Мутахассислар оқсил, ёғ ва углеводларнинг табиий мувозанатини сақлашни маслаҳат беради, улар организмга осонроқ сингиб кетади:
Оқсиллар: тухум, творог, йогурт, ёғсиз балиқ, товуқ ёки курка филеси.
Ёғлар: зайтун ёғи, ёнғоқлар.
Углеводлар: дон, нўхат, ловия.
Учинчи қадам: мукаммал тарелка ҳозирланг
Парҳез бўйича мутахассис Инга Давтян «Озиқ-овқат пластинкаси» деб номланувчи техникани тавсия қилади. Килограмм йўқотиш нафақат тез, балки фойдали бўлиши учун текширувдан ўтиш ва керакли витаминларни қўшиш муҳимдир. Аммо идеал ҳолда, кунига 2-3 та асосий таом (масалан, нонушта ва тушлик) кичкина тарелкага тўғри келиши ва таркиби қуйидагича кўриниши керак:
- 1/2 — хом сабзавотлар;
- 1/4 — бутун дон;
- 1/4 — фойдали оқсиллар.
Инга Давтян тез вазн йўқотиш учун яна учта оддий қоидани қўллашни маслаҳат беради:
Қовурилган маҳсулотларни димланган, қайнатилганлари билан алмаштиринг. Печда пиширилган катта картошкада 220 ккал ва 1 грамм ёғ мавжуд. Ёғда қовурилган картошка 700 ккал ва 30 грамм ёғни ўз ичига олади.
Кунига 5-6 марта оз-оздан овқатланинг. Овқатлар орасидаги танаффуслар пайтида ошқозон шиллиқ қавати очлик туйғусини келтириб чиқарадиган ва кучайтирадиган грелин гормонини ишлаб чиқаради. Танаффус қанчалик қисқа бўлса, грелин концентрацияси шунчалик паст бўлади.
Овқатдан 15 дақиқа олдин бир стакан сув ичинг. Овқатдан кейин эса фақат 1 соатдан кейин ичиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Олимлар бактериялардан янги антибиотик яратди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди