22:50 / 08.01.2023
351

Нотўғри овқатланиш, ҳаракатсиз турмуш тарзи ва саратонни келтириб чиқарувчи бошқа сабаблар

Нотўғри овқатланиш, ҳаракатсиз турмуш тарзи ва саратонни келтириб чиқарувчи бошқа сабаблар
Фото: Wday
Дунёда ҳар йили 10 миллиондан ортиқ саратон касаллиги қайд этилади, 8 миллион кишида бу ташхис ўлим билан якун топади. Авваллари саратонни фақат ирсият ёки хавфли саноатда ишлаш орқали орттириш мумкин деб ўйлашган. Аммо бугунги кунда бошқа омиллар ҳам аниқланди. Нотўғри овқатланиш ва ҳаракатсиз турмуш тарзи онкологиянинг ривожланишида муҳим рол ўйнайди, деб ёзади Wday.

Узоқ вақт давомида саратоннинг асосий сабаблари ирсий омиллар, физик, кимёвий ва биологик кансерогенлар ҳисобланган.

Йўғон ичак саратон ҳолатларининг тахминан 3 фоизи наслдан наслга ўтадиган аденоматоз полипоз ва Линч синдромининг намоён бўлиши билан боғлиқ. Кўкрак бези саратонининг тахминан 5-10 фоизи БRCA1/БRCA2 генларида ирсий мутация мавжудлиги билан алоқадор.

Жисмоний омилларга ионлаштирувчи ва ультрабинафша нурлари киради. Иккинчиси тери саратонининг асосий сабабидир (базалиома, скуамоз ҳужайрали карсинома ва меланома). Нафақат қуёш нури, балки унда тобланиш билан меланома ривожланиш хавфи 74 фоизга, тез-тез тобланиш эса натижасида касаллик хавфи деярли 4 баробар ортади. Шунинг учун араб мамлакатларига фаол саёҳат қилишни бошлаган Шимолий Европа аҳолиси том маънода меланома эпидемиясини бошлади.

Кимёвий провокаторлар кимлар? Хавфли саноатда ишлайдиган одамлар улар билан таниш. Асбест толаларига таъсир қилиш ўпка, ҳалқум ва тухумдонлар саратони ривожланишига олиб келиши мумкинлиги исботланган.

Биологик омиллар орасида онкоген типдаги одам папилломавируслари, шунингдек, гепатит C вируслари ажралиб туради. Бу кўпинча бачадон бўйни ва жигар саратони ривожланишига сабаб бўлади.

Янги омиллар

ЖССТ ҳисоботига кўра, яна 2 та хавф омили юқори ўриндан жой олган. Онкология билан касалланишнинг кўпайишига инсоннинг носоғлом турмуш тарзи катта ҳисса қўшади — саратон касалликларининг деярли 30 фоизи тана массаси индексининг ортиши, мева ва сабзавотларни етарли даражада истеъмол қилмаслик, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.

Ортиқча вазн

Тана массаси индексини ҳисоблаш лозим. Одатда бу ёшга қараб 18,5-24,99 ни ташкил қилади. Агар кўрсаткич 30 дан ошса, организмда қандайдир муаммолар пайдо бўлиб улгурган. Ўртача беморларнинг тахминан 30 фоизи йўғон ичак, кўкрак, эндометриял, буйрак ва қизилўнгач саратонига чалинган бўлиши мумкин.

Нотўғри овқатланиш

Мева ва сабзавотларни етарли даражада истеъмол қилмаслик биринчи навбатда, организмда клетчаткалар танқислиги билан хавфлидир. Яъни у овқатнинг ҳазм қилиш тракти орқали ҳаракатланишига ёрдам беради, шунингдек кансерогенлар концентрациясини камайтиради. Хавфга қўшимча ҳисса витамин ва микроэлементларнинг етишмаслиги бўлиб, бу инсон иммунитет тизимининг ҳимоясига салбий таъсир қилади. Йўғон ичак саратони ривожланган мамлакатларда бу нарса ҳайвон оқсилига боғлиқ. Мисол учун, америкалик ўртача ҳафтасига бир килограммдан кўпроқ қизил гўшт истеъмол қилади. Африкада олиб борилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳайвонларнинг оқсиллари ва ёғларининг юқори миқдори саратон ривожланишининг асосий омилларидан биридир.

Ҳаракатсиз турмуш тарзи

Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги нафақат вазн ортиши, балки хавф омилига ҳам айланиши мумкин. Бирор киши ҳаракат қилмаса, бу организмдаги суюқликларнинг турғунлигига ва натижада ёмон ҳазм бўлишига олиб келади. Швецияда олиб борилган кенг кўламли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эндометрия ва кўкрак саратони ҳаракатсиз аёлларда фаол аёлларга қараганда 2,4 марта тез-тез учрайди. Бундан ташқари, нофаоллик йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини 8 фоизга ошириши кўрсатилган. Тадқиқотда тана массаси индекси юқори ва нормал бўлган аёллар иштирок этди, шунинг учун ортиқча вазн бўлмаса ҳам, жисмоний фаолликни эътиборсиз қолдирмаслик керак.

Чекиш

Тамаки чекиш саратон ривожланишининг энг муҳим омилларидан биридир. Эркакларда ўпка саратонининг 10 тадан 9 таси, аёлларда эса 10 тадан 7 таси чекиш билан боғлиқ. Бундан ташқари, бу ёмон одат барча пайдо бўлган саратон ўсмаларининг учдан бирига сабаб бўлади. Тамакига қарамлиликнинг ушбу шакли билан милк, ёноқ, тил касалликлари, саратон касаллиги 100 фоиз ҳолларда кафолатланади. Сўнгги далиллар шуни кўрсатадики, чекиш қондаги кансерогенлар миқдорини оширади, бу эса лимфома каби охири ўлимга олиб борувчи касалликларни келтириб чиқаради

Спиртли ичимликлар

Қизилўнгач саратонининг тўртдан уч қисми ва оғиз бўшлиғи, фарингеал ва ларингеал саратонларнинг ярми спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан боғлиқ. Спиртли ичимликлар миқдори ва унинг кансероген таъсири ўртасида боғлиқлик мавжуд. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан жигар, кўкрак, ошқозон, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони пайдо бўлиши ўртасида ҳам боғлиқлик аниқланган. Спиртли ичимликлар аёллар учун ҳам хавфлидир, чунки у жигарни эстрогенларнинг фаоллигига тўсқинлик қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нотўғри овқатланиш, ҳаракатсиз турмуш тарзи ва саратонни келтириб чиқарувчи бошқа сабаблар