Ҳар доим овқат истеъмол қилиш истагининг пайдо бўлиши бу етарли даражада озиқ-овқат тановул қилмаслик натижасида юзага келади, дегани эмас. Бу нотўғри овқатланиш, касалликлар ёки ҳатто жисмоний машғулотларни бажармасликдан келиб чиқиши мумкин. «Новий очаг» нашри ҳамиша нимадир истеъмол қилиш истаги қийнашининг 7 та сабабини маълум қилди.
Жуда кам ухлаш
Саккиз-тўққиз соатдан камроқ ухлаш натижасида тўқликни ҳис қилиш учун масъул бўлган гормонлар мувозанати бузилади. Шунинг учун очлик ҳиссини келтириб чиқарадиган грелин гормони даражаси кўтарилади, аммо организмни тўқ ҳис қилишга ёрдам берадиган лептин миқдори, аксинча пасайиб боради. Шунинг учун очлик ҳисси кўпроқ қийнашни бошласа, уйқуни назорат қилиш тавсия этилади.
Оқсилни кам истеъмол қилиш
Айниқса, нонушта учун. Миссури университети мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, нонушта учун омлетни афзал кўрган аёллар, умуман нонушта қилмаган ёки углеводларни афзал кўрганларга қараганда кун давомида камроқ очликни ҳис қилади.
Ёғни кам истеъмол қилиш
Тўйинмаган ёғлар нафақат юрак-қон томир тизими учун фойдали, балки улар ошқозонни тўйдиради ва тўқлик гормонларини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Асосийси, транс ёғлардан камроқ истеъмол қилиш лозим.
Кўп суюқлик ичмаслик
Ортиқча овқатланишнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири очлик ва чанқоқни ажрата олмасликдир. Одамлар кўпинча бу икки туйғуни чалкаштириб юборади ва ҳақиқатан ҳам ичиш керак бўлганда овқатланади. Шифокорлар оч қолганда, аввалига ярим стакан сув ичишни тавсия қилади. Айтганча, 20 000 га яқин кўнгилли иштирок этган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, кунига атиги бир стакан кўпроқ сув ичган одамлар кунлик рационини 205 калорияга қисқартирган.
Жуда кўп асабийлашиш
Инсон стрессга тушганда ишлаб чиқариладиган кортизол гормони очлик ҳисси билан бевосита боғлиқ: унинг даражаси қанчалик юқори бўлса, қондаги қанд миқдори ҳам шунчалик юқори бўлади. Ҳамма нарса оддий: организм қанча вақт стресс остида бўлса, шунча кўп овқат ейишни хоҳлайди. Демак, стрессдан халос бўлиш йўлини топиш вақти келди!
Углеводларни истеъмол қилиш
Мураккаб углеводлар деб аталадиган бошқа клетчаткалар мавжуд — бу ҳазм қилишга ёрдам берадиган, ошқозонни тўйдирадиган ва метаболизмни сақлашга ёрдам берадиган фойдали моддадир. Аммо қайта ишланган ундан тайёрланадиган углеводлар одатда клетчаткадан маҳрум бўлиб, улар организмда глюкозанинг кескин ўзгаришига олиб келади, бу эса очликни келтириб чиқаради.
Ижтимоий тармоқларда озиқ-овқат суратларини томоша қилиш
Иштаҳа нафақат овқатланиш пайтида, балки озиқ-овқат суратларини томоша қилишда ҳам пайдо бўлади. Мазали салат, қаймоқли ширинлик ёки қизариб пишган товуқ суратига қараш натижасида қон таъмни аниқлаш учун миянинг масъул бўлган жойларига шошилади. Шундан сўнг яна организмда очлик ҳисси пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди