date

Болаларда инжиқлик билан овқатланишни енгиш йўллари

Болаларда инжиқлик билан овқатланишни енгиш йўллари
Кўплаб ота-оналар фарзандларининг овқатни рад этиши ёки танлаб ейишидан қийналади. Мутасассислар бу ҳолат кўп болаларда учрашини ва уларнинг ривожланиш жараёнининг табиий қисми эканини таъкидлашади. Ота-оналар бундай вазиятда ўзини айбдор ҳис қилмаслиги керак.

Болага мажбурлаш ўрнига эркинлик бериш муҳим. Масалан, “буни емайман” деган болага “хоҳламасанг ҳам майли” дейиш кўпроқ натижа беради. Овқатни узоқ мажбурлаб едириш эса аксинча, салбий таъсир қилиши мумкин.

Мутасассислар таомларни “яхши” ва “ёмон” деб ажратмасликни тавсия қилади. Фарзандларга мувозанатли овқатланишни тушунтиришдан кўра, ўз амалиятингиз орқали кўрсатиш самаралироқ бўлади. Турли хил таомларни меъёрида истеъмол қилишни намуна қилиб кўрсатиш энг яхши усулдир.

Болаларни овқат тайёрлаш жараёнига жалб этиш ҳам фойдали. Масалан, стол тузаш, аралаштириш ёки озиқ-овқат танлашда иштирок этиш уларда қизиқишни оширади. Мутасассислар тез тайёрланадиган ва фойдали маҳсулотлардан фойдаланишни маслаҳат беришади. Шу тарзда болаларда соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Болаларда инжиқлик билан овқатланишни енгиш йўллари