date

Чақалоқлар ҳам туш кўради: олимлар нимани кашф қилди?

Чақалоқлар ҳам туш кўради: олимлар нимани кашф қилди?

Кўпчилик «чақалоқлар ҳам туш кўрадими?» деган саволга қизиқади. Илмий тадқиқотларга кўра, ҳа, чақалоқлар ҳам туш кўради.

Чақалоқлар уйқусининг қарийб ярми REM фазасида ўтади. Бу фазада мия фаолияти юқори бўлади ва туш кўриш жараёни амалга ошади.

Олимларнинг айтишича, чақалоқлар кўрадиган тушлар катталарникидан фарқ қилади. Улар ҳали тилни, тафаккурни ривожлантирмагани учун тушларда асосан шакллар, ранглар, ҳис-туйғулар намоён бўлади.

Мутахассислар фикрича, бундай тушлар боланинг миясида янги маълумотларни қайта ишлаш ва хотира шаклланишига ёрдам беради. Шу боис, яхши уйқу чақалоқ ривожланиши учун жуда муҳим.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Чақалоқлар ҳам туш кўради: олимлар нимани кашф қилди?