17:23 / 06.03.2023
533

Шамоллашни тезда даволаш чоралари бўйича синалган тавсиялар

Шамоллашни тезда даволаш чоралари бўйича синалган тавсиялар

Шамоллаш, бурун оқиши, йўтал, ўткир респираторли инфекциялар ва грипп ҳар қандай вақтда сизни безовта қилиши мумкин. Аммо қаерда бўлсангиз ҳам, даволанишни зудлик билан бошлаш керак. Wday нашрида келтирилган шифокорлар маслаҳати бу борада сизга ёрдам беради.

Тонгда

Эрталаб қизариб кетган томоқ ва битиб қолган бурун билан уйғонган бўлсангиз, бурун ва томоқни чайишни унутманг.

Овқатдан ярим соат олдин прополис настойкаси ва сувни аралаштириб (5 ош қошиқ сув учун 1 ош қошиқ прополис нисбатда) ичинг.

  • Бурнингизни тузли сув билан чайинг.
  • Нонуштада лимонли чой ёки наъматак дамламасини ичинг.
  • Дори воситаларидан стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар ёрдамга келади. Уйдан чиқишдан олдин бурунга томчилар томизинг.

Шамоллаш вақтида таомланиш

  • Сабзи. Каротин нормасини тўлдириш учун исмалоқ, булғор қалампири ва хурмо кабиларни истеъмол қилинг.
  • Гўшт. Мол гўшти жигари, пишлоқ, балиқ ёғи танани омега-3 кислоталари ва А витамини билан тўлдиради.
  • Қора смородина. киви, апелсин, тузланган карам, наъматак дамламаси йўқотилган C витаминнинг ўринини тўлдиради.
  • Денгиз маҳсулотлари. Ёки униб чиққан буғдой ва бузоқ жигари рух нормасини тиклашга ёрдам беради.

Кун мобайнида

Безовталик иш вақтида бошланган бўлса, кечқурун бўлишини кутмасдан зудлик билан даволанишни бошланг.

Аскорбин кислотаси биринчи ёрдамни таъминлайди. Аммо таблеткаларни ишлатманг, лекин қонга тезроқ кириб борадиган ва оч қоринга қабул қилинганда зарар келтирмайдиган кукундан қабул қилинг. Даволанишда сизга 1 г аскорбин кислота керак бўлади: кукундан бир чой қошиқ миқдорда лимонли ёки оддий чойга аралаштириб ичиш мумкин.

Агар иш жойида томоқни чайқашнинг иложи бўлмаса, масалан, ментолли ёд асосидаги ингаляцион спрейи ёрдамга келади.

Оқшомда

Фото: Wday

Кечқурунги вақтда ўзингизга наъматак, қора смородина, облепиха, асал ва лимонга асосланган шифобахш дамламаларнинг бой танловини таклиф этинг.

Бу муҳим: шамоллаш вақтида иссиқ ванналар қилиш тавсия этилмайди, бу пайтда танага фақат қуруқ иссиқлик лозим. Намлик бактерияларнинг кўпайишига ёрдам беради. Бизнинг вазифамиз эса уларнинг сонини имкон қадар камайтиришдир. Лекин сиз оёққа ханталли ванна қилишингиз мумкин. Иссиқ сувга 2 ош қошиқ қуруқ хантал солиб аралаштирилади, оёқларга ванна қилинг. Вақти-вақти билан иссиқ сув қўшиб, 15-20 дақиқа ушлаб туринг. Парваришдан сўнг оёқларингизни сочиқ билан яхшилаб артинг, қуруқ пайпоқ кийинг.

Ётишдан олдин битта пиёлага саримсоқ ёки пиёзнинг бир нечта бошини арчиб майдалаб, ётоқ ёнига қўйинг.

Шамоллашни даволаш учун дорилар

Фото: Wday

Аскорбин кислотаси. 5 кун давомида кунига 2-4 г (эрталаб ва тушдан кейин 1-2 г) аскорбин кислотасидан фойдаланиш тикланишга ёрдам беради.

Бурун битганда фойдаланиладиган спрейлар ва томчилар. Денгиз суви ёки ёғларга асосланган препаратлардан фойдаланинг. Бурунни ювиш яллиғланишни камайтиради, бурун оқиши, бурундан нафас олишни яхшилайди. Ўсимлик препаратларидаги томчилар ўткир ринитда ёрдам беради. Бир ҳафтадан бир ойгача қўлланиши мумкин.

Бугунги кунда самарадорлиги исботланган шамоллашга қарши аниқ битта препарат йўқ. Антитаналарни ишлаб чиқариш ва вирусни танадан йўқ қилиш учун маълум вақт керак бўлади. Унинг давомийлиги ҳам истеъмол қилинадиган қалампир, саримсоқ пиёз, лимон ва бошқа “мўжизавий егуликлар” миқдорига боғлиқ эмас. Шу сабабли шамоллашни 7 кун дори билан, бир ҳафта дориларсиз даволайди, деган машҳур ибора ҳозир ҳам тўғри бўлиб қолмоқда.

Ўткир респираторли инфекцияларни самарали даволаш учун организм учун терапевтик ва ҳимоя режими деб аталадиган тез тикланиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш керак. У қуйидаги оддий қоидалардан иборат:

  • Етарли уйқу;
  • Мувозанатли овқатланиш;
  • Етарли ичимлик ичиш режими;
  • Хонани тез-тез шамоллатиш;
  • Агар лозим бўлса, симптоматик дориларни қўллаш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шамоллашни тезда даволаш чоралари бўйича синалган тавсиялар