Диетолог инсон организмига нима учун ширинлик кераклиги ва унинг энг фойдали манбаи нима эканлигини тушунтириб берди.
- Шакарнинг зарарини инкор этиб бўлмайди, — дейди диетолог, психотерапевт Ирина Мансурова, аммо унинг организмга фойдаси ҳам бор.
Глюкоза керак
Шакар организмга тушиши билан глюкоза даражаси кўтарилади. Ундан фойдаланиш учун организм ўзи ишлаб чиқарадиган инсулинга муҳтож. Қайта ишланмаган глюкоза ёғ захиралари томон юборилади. Клетчатка глюкоза даражасининг кескин кўтарилишига йўл қўймайди — у қисмларга бўлиб энергия беради. Шунинг учун бизга шакар керак, фақат уни меъёрида истеъмол қилиш зарур.
Фойдали ширинликлар
Диетолог фикрича, бундай маҳсулотлар резавор ва меваларни ўз ичига олади, улар ҳам клетчатканинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Шифокор кекс ўрнига қуритилган меваларни тановул қилишни маслаҳат беради, лекин кунига 30 граммдан ошмаслиги керак.
“Музқаймоқни яхши кўринг, соғлиқ учун овқатланинг, фақат таомномангиз парҳезли, ҳақиқий мева ва резаворларга асосланган бўлсин. Буни ўзингиз тайёрлаганингиз маъқул”, — дейди мутахассис.
Фойдали ширинликлар қаторига мармелад, зефир кабилар киради, чунки улар таркибида шакарнинг тез сўрилишини кечиктирувчи ва ошқозон-ичак трактини тозалайдиган пектин толаси мавжуд.
Асалдан воз кечманг. Кунига бир неча қошиқ асалдан ортиқча вазн келиб чиқмайди. Бу билан кайфият яхшиланади, соғлиқ мустаҳкам бўлади.
Қора шоколад ҳам ширинликларга ажойиб альтернатив бўлиб, у юрак ва қонтомирлар ишига ижобий таъсир кўрсатади, қон босимини тартибга солади ва стрессни енгишга ёрдам беради.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг