Гормонлар одамни кўп жиҳатдан бошқаради, аммо ундаги мувозанатинг бузилиши ҳаммани ҳам жиддий хавотирга солмайди. Гормонал бирикмалар организмдаги ҳар бир ҳужайра ва тизимга таъсир қилади. Келинг, бунинг аслида нима экани ва сизда бундай бузилишлар бор-йўқлигини қандай аниқлашни билиб олайлик, деб ёзади Wday нашри.
Гормонал номутаносиблик
Гормонлар организмнинг кимёвий хабарчиларидир. Ички секреция безларида ишлаб чиқариладиган бу моддалар қон оқими бўйлаб ҳаракатланади, тўқималар ва органларга улар нима қилиш кераклиги ҳақида “айтади”. Гормонлар организмдаги кўплаб асосий жараёнларини, жумладан, метаболизмни бошқаришга ёрдам беради.
Гормонал мувозанат организмдаги маълум бир гормоннинг жуда кўп ёки камлигини кўрсатади. Ҳатто, кичик ўзгаришлар ҳам бутун организмда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Одатда, аёлларда менопаузадан кейин гормонал етишмовчилик пайдо бўлади, аммо ҳозир бу етишмовчилик тенденцияси ёшариб бормоқда. “Бундай ҳолатда тос аъзолари ултратовуш текширувида аниқланадиган поликистоз каби касалликлар пайдо бўлиб, баъзи шикоятлар бундай гормонал бузилишларни кўрсатиши мумкин”, — дейди дерматологй ва косметолог Мария Бондарева.
Гормонал етишмовчилик белгилари
Гормонлар умумий соғлиқда муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли гормонал мувозанатни кўрсатадиган кўплаб аломатлар мавжуд. Сиздаги аломатлар қайси гормонлар ёки безлар тўғри ишламаётганига боғлиқ бўлади.
Соч тўкилиши
Ҳаддан ташқари соч тўкилиши қалқонсимон гормонлар ва тестостерон томонидан қўзғатилади. Testoстерон эркаклар учун фойдали бўлишига қарамай, аёлларда бу гормоннинг кўплиги бора-бора калликка олиб келади: муайян шароитларда у соч фолликулаларини йўқ қилади.
Очлик
Кўпинча аёл меъёрдан ортиқ овқат ейди, аммо тўйганини ҳис қилмайди. Бу гормонал хатолик юз берганлиги ҳақидаги сигналдир. Гап шундаки, номутаносиблик пайтида грелин ва лептин гормонлари даражаси пасаяди, яъни улар овқатланиш хатти-ҳаракати учун жавобгар гормонлардир.
Унутувчанлик
Машина калитларини қаерда қолдирганингизни эслай олмадингизми? Эҳтимол, бунга эстроген гормонининг пасайгани сабабдир. Фикрлашнинг тиниқ эмаслиги кортизол даражасининг пастлигидан далолат. Сурункали стресс буйрак усти безларининг кортизол ишлаб чиқаришини давом эттира олмаслигига олиб келиши мумкин. Стресс кортизолни ишлаб чиқаради, бу гормоннинг кичик дозалари организм учун фойдалидир, аммо сурункали юқори кортизол буйрак усти безининг чарчашига сабаб бўлади.
Вазн ортиши
Юқори эстроген ва паст прогестоген аёлларда, айниқса, бел соҳасидаги килограмм ортишига олиб келади. Гормонларни мувозанатлаш диета ва турмуш тарзини ўзгартиришни талаб қилиши мумкин. Оғирликдаги кескин сакрашлар организмдаги муаммолардан дарак беради, шу боис муаммонинг нима эканлигини аниқлайдиган мутахассис — эндокринологга мурожаат қилган маъқул.
“Организмда ёдни ўз ичига олган гормонларнинг етишмаслиги туфайли метаболизм секинлашиши кузатилади, бу эса ўз навбатида вазн ортишига олиб келади (тўқималарда суюқликни ушлаб туриш ва ёғлар эриши секинлашиши туфайли)” — дейди Мария Бондарева.
Уйқусизлик
Мувозатансиз уйқу прогестерон гормонининг етишмаслигига сабаб бўлади. Америкалик олим, уйқу бўйича мутахасси доктор Трейси Жонсон бу гормонни осуда уйқуга жавобгар ва табиий тинчлантирувчи деб ҳисоблайди.
Олимларнинг фикрича, уйқу сифатининг пасайиши аёлларда гормонал ўзгаришлар натижасида, аниқроғи 50 ёшдан кейин пайдо бўлади, аммо ҳозирда бу аломатнинг ёшларда кузатилиб, уларнинг сони кескин ортиб бормоқда.
Сўнгги пайтларда эндокрин органлар ишидаги функсионал ўзгаришлар, яъни касаллик туфайли эмас, балки уйқу бузилиши, ҳаддан ташқари стресс, мувозанатсиз овқатланиш ёки жисмоний фаолиятнинг етарли эмаслиги сабабли тобора кўпроқ илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Соғлом одамга эндокрин касалликларнинг олдини олиш учун махсус усуллар керак эмас:
- Соғлиқ ҳақида қайғуринг;
- Мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтинг;
- Фитнес билан шуғулланинг, овқатланиш тартиби ва вазнни кузатиб боринг;
- Аломатлар пайдо бўлишига эътибор беринг.
Эндокрин органларнинг фаолиятини баҳолаш учун ягона универсал текширувлар рўйхати мавжуд эмас. Биринчи шубҳали белгиларда саломатлик ҳолатини умумий баҳолаш, симптомлар мавжудлиги асосида ҳар бир киши учун индивидуал текширув режасини тузадиган шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг