16:25 / 01.08.2023
116

Натрий глутамат истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш юз беради?

Фото: Wday

Натрий глутамат — E621 озиқ-овқат қўшимчаси бўлиб, таъмни яхшилашга хизмат қилади. Мазкур модда хавфсиз ҳисоблангани билан ишлаб чиқарувчилардан маҳсулотларда мавжудлигини эълон қилиш талаб этилади. Унинг хавфи ҳақида аниқ далиллар йўқ бўлса ҳам кузатиш ва маълумотларни йиғиш талаб этилади.

Нима учун у соғлиқ учун зарарли ҳисобланади?

1960 йилларда бир шифокор Осиё таомларини истеъмол қилгандан сўнг касал бўлиб қолади ва буни натрий глутамат туфайли деб ўйлайди. Унинг ҳолатига ҳатто, “Хитой ресторани синдроми” номи ҳам берилган. Глутаматнинг симптомлар мажмуасига бош оғриғи, терлаш, терининг қизариши, уйқучанлик, оғиз ва томоқдаги ёниш ҳисси, кўнгил айниши, заифлик, камдан кам ҳолларда — кўкрак қафасида оғриқ, юрак уришининг тезлашиши, юрак ритмининг бузилиши, нафас олиш қийинлашуви, юз ва томоқ шиши кабилар киради. Бироқ эндиликда маълум бўлишича, индивидуал интолеранс ҳолати шундай намоён бўлади ва бу жуда кам учрайди.

ХХ асрнинг ўрталарида глутамат озиқ-овқат истеъмолининг кўпайишига ва натижада семиришга олиб келади, деб ҳисоблашган. Глутамат аслида иштаҳани очади, шунингдек, тўйинганлик учун масъул бўлган лептиннинг сезгирлигини камайтиради.

Фото: Wday

Глутамат ва тўйинганлик бўйича ҳозирги тадқиқотлар жуда қизиқарли ва аралаш натижаларни кўрсатмоқда. Агар бирор киши гўшт каби протеинли овқатлар истеъмол қилса, унда натрий глутаматнинг мавжудлиги ёки йўқлиги унинг соғлиғига таъсир қилмайди. Аксинча, бу модда билан тўқлик ҳисси янада барқарор бўлади. Бироқ углевод маҳсулотларида эса бу таъсир кузатилмайди. Бошқа томондан бу ҳар қандай протеин ва углеводли озиқ-овқатнинг одатий хусусиятлари: протеинли овқатлардан сўнг тўйинганлик ҳисси кучлироқ бўлади, шунинг учун глутамат ҳеч қандай рол ўйнамаслиги мумкин.

Кўп нарса меъёрга боғлиқ. Глутамат учун мақбул миқдор (1 граммгача) аллақачон ҳисоблаб чиқилган. 3 грамм ёки ундан кўпи юқори дозадир, у потенсиал хавфли ён таъсирга эга бўлиб, айнан ХХ асрнинг ўрталарида меъёрдан ошиқ фойдаланилган. Ҳозирги кунда озиқ-овқатларга тавсия этилган миқдордан ошиқ қўлланилмайди, шунинг учун замонавий маҳсулотлар хавфсиздир. Яъни, ҳозирда озиқ-овқат маҳсулотида бир граммдан кўп мононатрий глутамат мавжуд эмас.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Натрий глутамат истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш юз беради?