12:23 / 18.02.2024
341

Уйқу ва гўзаллик гормони: мелатонин ҳақида сиз билмаган фактлар

Уйқу ва гўзаллик гормони: мелатонин ҳақида сиз билмаган фактлар
Фото: Technodzen
Барчага уйқу гормони сифатида маълум бўлган мелатонин бошқа қатор ҳаёт учун муҳим функцияларни ҳам бажаради. Инсон саломатлиги ва гўзаллигида мелатониннинг ўрни тўғрисида шифокор терапевт Мария Веригина жавоб беради.

Мелатонин нима?

Мелатонин — нейропептид бўлиб, ухлаб қолишингиз ва уйғонишингизга ёрдам берадиган гормон. У уйқу частотаси учун ҳам жавобгардир. Мелатонин нафақат миянинг эпифиз безида, балки ичаклар, ошқозон ости бези, нафас олиш органлари, тухумдонлар каби периферик органларда ҳам ишлаб чиқарилади. Тахминан 70 фоиз мелатонин буткул қоронғиликда ишлаб чиқарилади.

Мелатонин миқдори йиллар давомида камаяди. Чақалоқларда бу гормон ишлаб чиқарилиши катталарникига қараганда ўн баробар кучлироқдир. Шунинг учун ҳаётимизнинг биринчи йилларида биз осон ва узоқроқ ухлаймиз.

Мелатонин қандай ишлайди?

Унинг биринчи ва асосий вазифаси биоритмларни тартибга солишдир. Нотўғри уйқу ва бузилган ҳаёт ритми депрессия, тушкунликка олиб келади. Мелатонин эндокрин тизимга таъсир қилгани учун уни “ёшлик гормони” деб ҳам аташади. У қариш ва оксидланиш жараёнларини секинлаштиради. Агар гормон вақтида ва меъёрида ишлаб чиқарилмаса, иштаҳани оширадиган грелин миқдори сезиларли даражада ошади. Шу сабабли ортиқча вазнни даволашда организмдаги мелатонин даражаси инобатга олинади.

Фото: Uforspace
Яқинда олимлар томонидан мелатониннинг анемиянинг олдини олувчи ва мия ишемик шикастланганда нейронларни ҳимоя қилувчи хусусияти аниқланди. Шунингдек, ушбу гормоннинг камайиши ва турли сурункали касалликлар ўртасидаги боғлиқлик исботланди. Масалан, Гарвард соғлиқни сақлаш маркази бошқа институтлар билан биргаликда 750 нафар аёл иштирокида тадқиқот ўтказди. Натижага кўра, мелатонин даражаси қанчалик паст бўлса, 2-тоифа қанд касаллиги ривожланиш хавфи шунча юқори бўлади.

Мелатонин ва онкология

Сўнгги ўн йил давомида мелатонининг саратонга қарши хусусиятлари олимлар томонидан ўрганилиб келинмоқда. Масалан, мелатонин саратон ҳужайралари шаклланишига ёрдам берадиган бирикмалар синтезига қарши катализатор вазифасини бажаради. Ҳозирда мелатонин цитотоксик гормон деб таснифланади. Бунда патоген (касаллик келтириб чиқарувчи) ҳужайраларга қарши таъсир кўрсатади. Гормон иммунитетни кучайтириб, турли вирус ва инфекцияларга қарши курашда фаол иштирок этади.

Мелатонин миқдорини меъёрда ушлаб туриш учун, аввало, спиртли ичимликлар ва тамакидан воз кечиш, микроэлементлар ва витаминлар етишмовчилигини ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш лозим. Кун давомида жисмоний фаол бўлиш керак. 23:00 дан кечикмай ухлашга ҳаракат қилиш зарур. Уйқудан бир соат аввал гаджетлардан фойдаланмаслик керак”, — дея тавсия қилади Мария Веригина.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқу ва гўзаллик гормони: мелатонин ҳақида сиз билмаган фактлар