Фото: Shutterstock
Февралнинг иккинчи ярми деярли булут ва ёғингарчиликлар билан ўтди. Қуёшли кунларга ўрганган одамлар нисбатан узоқ давом этган булутли ҳаво кайфиятига таъсир қилганини сезишди. Ростдан ҳам доимий булутли ҳаво одамларни тушкун қиладими? Баҳор кайфиятни кўтарадими?
Об-ҳаво исиши билан гормонал ўзгариш бўлиши табиий ҳол. Бу, айниқса, иқлими совуқ ўлкаларда яшовчиларга кўпроқ билинади. Лекин Ўзбекистонда ҳам феврал ойининг иккинчи ярми деярли қуёшсиз ўтгани ва мартнинг дастлабки ҳафтасида ҳарорат бироз кўтарилганини (жорий ҳафтада эса яна ёғингарчиликлар кузатилмоқда) ҳисобга олсак, кайфият ўзгариши ўзбекистонликлар учун ҳам сезилган бўлиши мумкин.
Гап шундаки, кўз тўр пардамиз ёруғликка биринчи реакция қилади ва унинг миқдорини аниқлай олади. Тўр парда кўзнинг ички қатлами бўлиб, оптик нерв орқали мия билан боғланади.
Мияга борган хабардан сўнг гормонларда ўзгариш бўлади, уйқу ритми ва кайфият ўзгаришига таъсир қилувчи мелатонин гормони миқдори меъёрлашади ва кайфиятимизда яхши томонга ўзгариш сезамиз, қишки кунларга қараганда камроқ ухлашга мойил бўламиз.
Ҳаммасига ҳаво айбдорми?
Инсоният доимий равишда атроф-муҳит томонидан турли таъсирларни бошдан ўтказади. Жумладан, ҳаво ҳам биз учун аҳамиятли.
Инсоннинг ўзини яхши кайфиятда ҳис қилишига ёрдам берадиган гормонлар қуёш нури таъсирида кўпроқ ишлаб чиқарилади. Шунинг учун ҳам қуёшли кунлар кайфиятни кўтаради.
Лекин булутли кунларнинг кўп бўлиши мелатонин ажралишига таъсир қилади ва хафа кайфият юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Албатта, ёмғир, қорли ҳавонинг тинчлантирувчи хусусияти бор, лекин кетма-кет булутли ҳаво хафалик кайфиятини чақириши мумкин.
Лекин бу ҳаммаси эмас
Лекин об-ҳавоси совуқ, қуёши кам давлатларда одамларда хафалик юқори, қуёшли ўлкаларда эса одамлар стрессдан холи деган хулосага келиш учун об-ҳавонинг ўзи етарли эмас.
Сабаби дунёнинг топ бахтли давлатлари рўйхатида энг бошида Норвегия, Швеция, Канада, Дания ва Финландия каби давлатлар туради. Уларнинг кўпчилиги иқлими совуқ ўлкалар экани ҳисобга олинса, фаровонлик ва илиқ ҳаво ўртасида боғлиқлик борлигига тўла ишониш қийин.
Бир қараганда совуқ ва булутли об-ҳаво билан депрессия ўртасидаги боғлиқлик жуда аниқдай кўринади. Мавжуд қарашлардан бирига кўра, ҳаво булут бўлганда ёмон кайфиятга тушиб қолиш генетик факторга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, канадалик ва исландияликларда мавсумий депрессияга чалиниш эҳтимоли пастроқ. Яна баъзилар витамин Дга тўйинган маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳам мавсумий ёмон кайфиятдан асрайди, деган фикрда.
Инсоният ёруғликка муҳтож
Қуёш нури шунчаки ёруғликкина эмас, балки витамин Д манбаи ҳам ҳисобланади. Витамин Д эса соғлом бўлиш, мустаҳкам суякларга эга бўлиш учун зарурдир. Баҳор ва ёз ойларида ташқарида етарлича вақт ўтказадиган инсонлар керакли витамин Д миқдорини қуёшдан ола олишлари мумкин, қолган фасллар: куз ва қишда эса қўшимча тарзда витамин Д препаратини қабул қилиш зарур бўлади.
Баҳорги тозалаш
Баҳор келгач ҳаво ўзгариши фонида инсонларга организмни тозалаш ва соғлом турмуш тарзига ўтиш тавсия қилинади. Худди одамлар ҳаво исигач, уйларида ҳашар ўтказиб, ортиқча нарсалардан халос бўлгани каби организм ҳам бунга муҳтож.
Буни ҳамма ўзидан келиб чиқиб амалга ошириши мумкин. Лекин қуйидагиларни ҳисобга олиш зарар қилмайди:
- Турли рекламаларга ишонишдан олдин яхшилаб ўйлаш ва шифокор билан маслаҳатлашиш: баҳор келиши билан ўзида ўзгариш сезиб реклама қилинадиган витаминлар ва детоксларга қизиқувчилар улардан кўра табиий маҳсулотларни танлаганлари яхшироқ;
- Кўпроқ ўсимлик истеъмол қилиб табиий "тозаланиш"га ҳаракат қилиш. Нафақат ўсимликлар балки мева, сабзавотлар, дуккакли маҳсулотларда ҳам фойдали антиоксидантлар мавжуд;
- Тез тайёр бўладиган овқатларни рациондан чиқариш;
- Етарли миқдорда сув ичиш. Эркакларга кунига ўртача 3,7 литр, аёлларга 2,7 литр сув ичиш тавсия қилинади. Бундан ташқари, инсоннинг фаоллик даражасига қараб ҳам сув миқдори фарқланади;
- Зарарли ичимликларни чеклаш;
- Жисмоний фаол бўлиш;
- Етарлича ухлаш. Катталар кунига камида 7 соат ухлаши нормал ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари