17:57 / 11.08.2024
312

Қора рўйхат: ушбу ичимликлар тез терлашга сабаб бўлади

Қора рўйхат: ушбу ичимликлар тез терлашга сабаб бўлади
Баъзилар ёзда шарбатлар ва мевали ичимликлар билан чанқоқни қондиришни яхши кўради, бошқалар эса ҳатто жазирамада ҳам кун давомида иссиқ чой ичишга одатланган. Қизиқарлиси шундаки, кўп ҳолларда ичимликнинг ҳароратидан кўра унинг маълум таркибий хусусияти сабабли кўпроқ терлаймиз.

Фото: Wday
Мисол тариқасида қаҳва, қора ва кўк чой, ширин газли ичимликлар, энергетиклар ва какао каби ичимликларни келтиришимиз мумкин. Улардаги кофеин организмга ўзига хос таъсир ўтказади.

Кофеин табиий кимёвий бирикма бўлиб, истеъмоли тақиқланган моддалар билан қисман ўхшашликларга эга. Ушбу алкалоид марказий асаб тизимининг ишини жадаллаштирадиган стимулятор ҳисобланади. У асаб системасидаги кўплаб жараёнларни рағбатлантиради, шу билан бирга, танадаги термогенез кўрсаткичини оширади. Бу эса ўз навбатида ортиқча терлашга олиб келади.

Фото: Wday
Терморегуляция бу иссиқлик ишлаб чиқариш ва уни танага узатиш жараёнларини тартибга солишдан иборат бўлган жараёндир. Кофеин организмда ортиқча иссиқлик ҳосил бўлишига олиб келади, натижада физиологик жараёнларни тартибга солувчи ва табиий термостат вазифасини бажарувчи гипоталамусда белгиланган ҳарорат даражаси оша бошлайди. Сўнг миянинг ушбу қисми тана жуда исиб кетгани ҳақида огоҳлантира бошлайди ва симпатик асаб тизимини фаоллаштиради. Охир-оқибат бу терлаш ва томирларнинг кенгайиши каби физиологик ўзгаришларга олиб келади.

Бу жараён, айниқса, гипергидроз ташхиси қўйилган одамлар учун хавфлидир. Ушбу касаллик ортиқча терлаш ва терморегуляция жараёни бузилиши билан кечади. Бундай ҳолатда аллақачон ортиқча терлашдан азият чекадиган шахслар учун кофеин тақиқланган маҳсулот саналади.

Фото: Wday
Кофеиннинг бошқа зарарли жиҳатлари ҳам мавжуд. Ушбу модда катта дозаларда қабул қилинганда ҳаддан ташқари ташвишланиш, назорат қилиш мураккаб бўладиган титроқ, юракнинг тез уриши ва қон босимининг ошишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, кофеинли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш кальций, магний ва калий каби муҳим элементларнинг танага сўрилишига халақит беради ва организмдан ювиб чиқаради.

Аммо кофеиннинг афзалликлари ҳам мавжуд:
- Ошқозон-ичак трактини яхшилашга ёрдам беради;
- Чарчоқни қолдиради;
- Диққатни оширади;
- Ақлий ва жисмоний фаолликни рағбатлантиради;
- Кайфиятни кўтаради.

Фото: Wday
Ўзининг бир нечта фойдали жиҳатларига қарамай, кофеинни ёз кунларида меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Кофеинли ичимликларнинг максимал рухсат этилган даражаси кунига 150 мг ни ташкил қилади, бу тахминан 1-2 финжон қаҳвага тенгдир.

Кофеинли ичимликлар истеъмол қилиш вақтида умумий аҳволингизни кузатиб бориш, уйқу сифатига аҳамият бериш лозим. Агар аҳволингиз ёмонлашганини сезсангиз, кофеиндан вақтинча воз кечиш ва унинг ўрнига турли чойларни ичиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қора рўйхат: ушбу ичимликлар тез терлашга сабаб бўлади