69
Олти ой давомида ун маҳсулотлари истеъмол қилинмаган организмда қандай ўзгаришлар бўлади?
Фото: iStock
Нон, макарон, печене, кекс ва шу каби пишириқлар туфайли кўплаб инсонлар ортиқча вазнга эга. Аммо бунга асосий сабаб нафақат ун ва унинг юқори калориясида, балки ун билан бирга тайёрланган маҳсулотлардадир. Чунки нон маҳсулотлари ва ундан тайёрланадиган ширинликлар асосан ёғ, маргарин, шакар каби зарарли таркибга эга. Қолаверса, 100 грамм оқ унда 342 килокалория мавжуд.
Қуйида 6 ой вақт ичида ундан тайёрланган пишириқлар ва нонларни истеъмол қилмаслик қандай натижаларга олиб келиши ҳақида сўз боради.
Вазн камаяди, энергия ошади
Ярим йил давомида соғлом одам ун маҳсулотларини чекласа, 3 кг дан 10 кг гача ортиқча вазндан халос бўлади. Бунга сабаб глютен моддасидир. Глютен буғдой, арпа ва жавдар кабилар таркибида мавжуд бўлган оқсил туридир. Ичак микрофлораси жиддий шикастланганда ҳамда ичак шиллиқ қаватининг ўтказувчанлиги бузилганда глютен моддасига сезувчанлик пайдо бўлиши мумкин.
Ичаклар таркибида глютен бўлган маҳсулотларни ҳазм қилишда қийналади. Бу глютенга қарши реакция кўрсатувчи организмларда юзага келади. Глютенга сезувчанликни парҳез орқали даволаш мумкин бўлган ҳолатдир.
Фото: Adobe Stock
Ун маҳсулотларини чеклаш парҳези натижасида умумий саломатлик яхшиланади, танадаги шишлар камаяди, тана озади ва энергияга тўлади. Жисмоний фаоллик эса бу жараён янада самарали бўлишига ёрдам беради.
Аммо ресторанлар ва дўконларда “глютенсиз таомлар”ни излашда эҳтиёт бўлинг. Кўплаб глютенсиз маҳсулот намуналари меъёрдан ошиқ миқдорда шакар ва тузни ўз ичига олиши мумкин.
Тери ва соч ҳолати яхшиланади
Агар организм глютенга таъсирчан бўлса, бундай диета юз териси ва сочлар ҳолатини яхшилайди. Чунки гўзаллик ва ёшлик ичак микробиоми билан узвий боғлиқдир. Бунда фойдали бактериялар сони кўпаяди ва умумий саломатлик ҳам яхшиланади.
Спиртли ва газли ичимликлар, чипслар ва тезпишар овқатлар зарарли бактерияларни “озиқлантиради”. Шунинг учун глютенни диетадан чиқариш фойдали бактериялар кўпайишига замин яратади.
Глютендан воз кечиш учун 4 та сабаб
Фото: Shutterstock
1-сабаб — тана ортиқча вазндан қутулиши осонлашади, турли хилдаги фойдали маҳсулотларни рационга қўшиш орқали организм озуқа моддаларига тўйинади;
2-сабаб — тана жиғилдон қайнаши, чарчоқ, қорин дам бўлиши, қабзият кабилардан халос бўлади;
3-сабаб — тери кўриниши яхшиланади, сочлар мустаҳкамроқ бўлади;
4-сабаб — танадаги турли шишлар камаяди.
Ун маҳсулотлари, Истеъмол қилинмаган, Организм, Ўзгаришлар, Глютен “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...