D витамини соғлиқ учун жуда муҳим озуқа моддасидир ва унинг асосий вазифаси организмда кальций ва фосфор мувозанатини тартибга солишдир. Бу эса суяклар, тишлар ва мушакларнинг соғлом бўлишига ёрдам беради. Шифокор-гастроэнтеролог Елена Миронова D витаминининг ҳазм қилиш тизими ва ичаклар фаолиятидаги жуда муҳим роли ҳақида маълумот берди.
Фото: Alamy
“Ҳозирда кўплаб одамлар D витамини етишмовчилигидан азият чекмоқда, бу муаммо ёш ёки этник келиб чиқишдан қатъи назар ҳар кимда пайдо бўлиши мумкин. Биз D витаминини иккита табиий усулда қабул қиламиз.
Биринчи усул — бу озиқ-овқат орқали қабул қилиш, яъни таркибида D витамини бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш. Асосан бу балиқлар: селд, скумбрия, лосос, сардина, шунингдек, сут маҳсулотлари, тухум сариғи, жигар ва қизил гўштлардир.
Иккинчи усул — бу қуёш нурлари таъсирида терида эндоген D витамини ишлаб чиқарилишидир”, деди шифокор.
“Афсуски, ушбу икки усул ҳам кунлик эҳтиёжни тўлиқ қопламайди, бу эса баъзан соғлиғимизга таъсир қилади. Масалан, D витамини етишмовчилиги ингичка ичакнинг шиллиқ қаватида жиддий бузилишларга олиб келади. Натижада ичак шиллиқ қаватидаги микробиома сифат ва миқдор жиҳатидан камаяди, бу эса ҳимоя вазифасини бажарувчи пептидларга таъсир қилади. Натижада ичакнинг ҳимоя функцияси ва ҳазм қилиш фаолияти сезиларли даражада бузилади”.
Фото: Alamy
Гастроэнтеролог шифокор мазкур витамин етишмовчилигини қандай қоплаш мумкинлигини ҳақида ҳам маълумот берди:
“Агар сиз овқатланиш ёки қуёш нури орқали D витаминига бўлган кунлик эҳтиёж нормасини қоплай олмасангиз, махсус препаратлар харид қилишингиз мумкин. Энг яхши ўзлаштириладиган D витамин асосан ёғли эритмалар кўринишида бўлади. Шунингдек, қон таҳлили топшириб, D витамини даражасини аниқлаш ва керакли дозани белгилаш учун шифокорга мурожаат қилишингизни маслаҳат бераман”, дея хулоса қилди Елена Миронова. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар