![Олимлар анор саратоннинг олти турини ривожланиш хавфини камайтиришини аниқлади](/uploads/posts/2025-02/81b7492335_gettyimages-2195980262-1536x1023.webp)
Сваби университети (Покистон) олимлари халқаро тадқиқот гуруҳи таркибида анор мевалари, қобиғи, мойи, экстракти ва шарбати простата, сийдик пуфаги, кўкрак, тери, ўпка ва йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини камайтириши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари Фоод Сcиенcе & Нутритион (ФСН) журналида чоп этилди.
Олимларнинг фикрича, анорни антипролифератив, ўсмага қарши ва яллиғланишга қарши хусусиятлар билан таъминлашда антиоксидантлар алоҳида ўрин тутади. Улар орасида полифеноллар, флавоноидлар ва танинлар каби фойдали моддалар мавжуд. Улар яллиғланишни камайтиради, шиш пайдо бўлишининг олдини олади ва саратон ҳужайраларининг ўсишини секинлаштиради.
Бундан ташқари, олимлар анорни мунтазам истеъмол қилиш саратон метастазлари - унинг тананинг бошқа қисмларига тарқалишининг олдини олишини таъкидладилар. Анор шунингдек, оз миқдордаги ёғ ва калорияларни ўз ичига олган ҳолда толага, минералларга ва витаминларга бой. Уни истеъмол қилиш саратон ривожланишининг хавф омилларидан бири бўлган ортиқча вазн билан курашишга ёрдам беради.
Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, анор таркибидаги эллагитаннинлар Альцгеймер ва Паркинсон касалликларидан ҳимоя қилади. Шу билан бирга, анор дори воситаларининг, жумладан, гипертензия учун дори воситаларининг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин, шунинг учун бу маҳсулотни турли касалликлар учун ёрдамчи терапиянинг бир қисми сифатида эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар