
Қадимда бир қишлоқда донишманд чол яшаган экан. У вақтининг асосий қисмини болалар билан ўтказар, уларни ҳар хил совғалар билан сийлар экан. Бироқ у болаларга берадиган совғалар жуда нозик бўлиб тезда синиб қоларкан. Болалар бу совғаларни қанчалик авайламасин бари бир 2 3 кундан кейин улар албатта синар экан. Болалар бундан қаттиқ хафа бўлиб йиғлашар экан.
Орадан вақт ўтибди. Донишманднинг совғалари эса янада нозиклашибди. Энди улар қўлга олар-олмас синиб кетар экан. Бундан ҳайрон бўлган ота-оналар донишманднинг олдига келишибди.
— Сиз болаларимизга фақат яхшиликни тилайсиз. Лекин нега уларга омонат совғалар бериб хафа қиляпсиз? Улар қанчалик ҳаракат қилишмасин, сизнинг совғаларингиз синиб кетяпти. Бу эса уларнинг дилига озор беряпти,-дейишибди. Ўйинчоқлар жуда ажойиб,лекин болалар уларни ўйнай олишмаябди.
— Орадан вақтлар ўтади. Улар улғайишади, — дебди донишманд жилмайиб. Кимдир уларга ўз қалбини ишониб топширади. Балки менинг бу тарбия услубим уларни бебаҳо совға — инсон қалби билан эҳтиёткор бўлиб муомала қилишга ўргатар…..
Саидабону таржимаси.