
Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда оддий ёғоч қошиқлар ҳақида катта баҳслар юзага келди. ТикТок платформасида турли блогерлар бу қошиқлар инсон саломатлиги учун хавфли экани ҳақида гапирмоқда. Уларга кўра, ёғоч қошиқлар ювилгандан кейин ҳам бактерия, ёғ ва озиқ-овқат қолдиқларини ўз ичига сингдиради.
Бу мавзу 2023 йилда ҳам қизғин муҳокама қилинган. Лулабу Женкинс исмли аёл ўз қошиқларини қайнатган видеосини ТикТокъда жойлаштириб, сувнинг қоронғу тусга киришини кўрсатган. Бу видео миллионлаб одамлар томонидан кўрилган ва кўпчилик ўз ошхоналарини қайта тозалашга тушган.
Бу йил яна бир инфлюенсер “ёғоч қошиқлар сизни касал қиляпти” деб бошқаларни ҳушёрликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, оддий ювиш етарли эмас, чунки микроқолдиқлар чуқур ёғоч тузилмасига кириб кетади.
Бироқ муаллиф айтадики, бу каби шов-шувли даъволарга ҳамма вақт ишониш шарт эмас. “Менинг ошхонамдаги ҳар бир буюм шубҳали: газ плитам ҳавога зарарли моддалар чиқаради, сувда ПФАС бор. Буларнинг ҳаммаси ҳаётимни қисқартиряпти, шундай экан, қошиқ ҳақида жуда хавотирланишга ҳожат йўқ”, — дейди у.
Муаллиф хотини сиёҳ пластик буюмлар тўғрисида мақола ўқиб, уйдаги ашёларни алмаштириб ташлашга тушганини ҳам эслайди. Кейин маълум бўлдики, тадқиқотда ҳисоб-китоб хатоси бўлган.
Хулоса шуки, ёғоч қошиқлар сизни ўлдирмайди. Аммо ҳаётнинг ўзи барибир бир кун тугайди. Демак, ҳар нарсада мувозанатни сақлаш — энг тўғри ёндашув. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар