Newsweek журнали хабар беришича, Оқ уй собиқ президент Доналд Трампнинг сиёсий рақиблари ва танқидчиларига қарши курашишни кўзлаган янги идоралараро орган тузган.
Нашрга кўра, ушбу тузилма 2025-йил май ойидан буён фаолият юритиб келмоқда. Унинг таркибига Оқ уй, Федерал қидирув бюроси (ФБИ), Марказий разведка бошқармаси (CИА), Миллий разведка директори идораси, Адлия, Мудофаа ва Ички хавфсизлик департаментларининг вакиллари кирган.
Расмий манбалар Reuters агентлигига берган изоҳида ушбу комиссия “аниқ шахсларга қарши қасос олиш воситаси эмас”лигини билдирган. Шунга қарамай, сиёсий шарҳловчилар бу тузилмани Трамп маъмуриятининг танқидчиларга босим ўтказиш механизми деб баҳоламоқда.
Бу ташаббус АҚШдаги демократик қадриятлар ва сиёсий эркинликлар бўйича кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Оқ уй Трамп душманлари учун “махсус комиссия” туздими?
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар