date

ОФК делегацияси Ўзбекистон футбол марказига ташриф буюрди

ОФК делегацияси Ўзбекистон футбол марказига ташриф буюрди

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) бош котибининг ўринбосари Шин Ман Гил, мусобақаларни ташкил этиш бўлими раҳбари Аваз Бердиқулов ва мусобақаларни ўтказиш менежери Хинан Йин Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.

Бугун улар Тошкентда жойлашган Миллий футбол марказига бориб, мамлакатда яратилган замонавий спорт инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида меҳмонларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилди. ОФК вакиллари спорт тиббиёти маркази, тикланиш ва соғломлаштириш бўлимлари, футболчилар учун махсус меҳмонхона, ВАР маркази, Республика академияси ҳамда янги қурилган ёпиқ майдонни кўздан кечирди.

Ташриф жараёнида меҳмонлар инфратузилма даражасини юқори баҳолаб, Ўзбекистон футбол соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва шарт-шароитлар катта салоҳиятга эга эканини таъкидладилар.

Миллий футбол марказига ташриф ОФК ва ЎФА ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва халқаро мусобақаларни юқори даражада ташкил этиш бўйича муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК делегацияси Ўзбекистон футбол марказига ташриф буюрди