Соч тўкилиши эстетика эмас, ички сигнал бўлиши мумкин

2 дақиқа ўқиш395
Соч тўкилиши  эстетика эмас, ички сигнал бўлиши мумкин

Ҳар куни сочингиздан бир неча тола тушиши табиий ҳолат ҳисобланади. Аммо ваннадаги филтр тез-тез тўлиб қолса, тарашда ўнлаб сочлар қолса, ва бошдаги зичлик анча камайган бўлса — бу организм “ёнғин сигнали” бераётгани бўлиши мумкин.

Аксарият одамлар соч тўкилишига фақат ташқи кўриниш нуқтаи назаридан ёндашади. Аммо трихологлар фикрича, бу ҳолат ортида жуда кўп физиологик ва патологиявий сабаблар яширинган бўлиши мумкин. Стресс, гормонал бузилишлар, овқатланишдаги носоғлом одатлар, хасталиклар ва ҳатто нотўғри парҳезлар ҳам соч толаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Соч тўкилишининг энг кенг тарқалган сабаблари

1. Витамин ва моддалар етишмовчилиги:
Темир, D витамини, рух, биотин ва оқсиллар — соч фолликулалари фаолияти учун энг муҳим моддалар. Улар камайганда фолликулалар заифлашади ва сочлар ёйилувчан ва нозик бўлиб қолади.

2. Психологик босим ва стресс:
Кўпчиликда кучли ҳаяжондан 2–3 ой ўтиб соч тўкилишининг кескин кўпайиши кузатилади. Бу организм стрессга “энергия тежаш” орқали жавоб қайтараётганидан далолат.

3. Гормонал бузилишлар:
Аёллардаги эстроген камайиши, поликистик тухумдон синдроми, туғуруқдан кейинги ҳолатлар, эркакларда эса DHT гормонининг ортиши фолликулаларни заифлаштириб, соч камайишига олиб келади.

4. Дори воситалари таъсири:
Қандли диабет, қалқонсимон без, ревматизм ёки ичак хасталикларига қарши препаратлар, антидепрессантлар ва хусусан, кимёвий даволар соч илдизларини шикастлаши мумкин.

Асосий турлари

– Ирсий тўкилиш (андрогенетик алопесия): Пешона чизиғи орқага чекиниб, тепа қисмда сийраклашиш билан бошланади. Аёлларда у тарқоқ камайиш шаклида намоён бўлади.

– Телоген эффлувиум: Стресс, юқори ҳарорат, инфекция, ҳомиладорлик, озиш ёки жарроҳликдан кейин 2–3 ойда сочлар кўп миқдорда тўкила бошлайди.

– Ареата (доғли) алопеция: Бош терисида думалоқ, тиниқ сочсиз нуқталар пайдо бўлади. Бу иммун тизими фолликулаларга ҳужум қилган ҳолатда юзага келади.

– Трацион алопеция: Қаттиқ боғланган сочлар, резинкада қаттиқ тортилган турмаклар фолликулаларни узоқ вақтда заифлаштиради.

– Токсик тўкилиш: Кимёвий моддалар, антибиотиклар, симоб, сурма ва бошқа нейротоксинлар таъсирида пайдо бўлади.

– Чандиқли алопеция: Тери жароҳатланган, куйган ёки инфекция тушган ҳолатда ўша жойда фолликулалар йўқолиб, тикланмайди.

Қандай ташхис қўйилади?

Соч тўкилиши сабабини аниқлаш учун шифокор қуйидаги усуллардан фойдаланади:

– Трикоскопия: Соч илдизи ва терини микроскопда кўриб чиқиш. Андрогенетик ва телоген тўкилишни ажратишда самарали.

– Қон таҳлиллари: Темир захираси (ферритин), D витамини, қалқонсимон без гормонлари ва DHT даражаси аниқланади.

– Бош териси биопсияси: Ноаниқ ҳолларда тери парчаси олиниб, микроскопда текширилади.

– Соч тортиш тести (pull test): 50–60 та соч тортилиб, нечтаси ажралиб чиққани асосида тўкилиш даражаси баҳоланади.

– Фототрикограмма ва денситометрия: Соч зичлиги, ўсиш суръати ва динамик ўзгаришлар махсус камера ва дастур орқали кузатилади.

Даволаш қандай олиб борилади?

Соч тўкилишини даволашда “битта усул ҳаммага тўғри келади” деган ёндашув йўқ. Ҳар бир ҳолатда аниқ ташхис ва мақсадли терапия талаб қилинади. Вақт ўтказмай мутахассисга мурожаат қилиш — мавжуд сочларни сақлаб қолиш учун энг тўғри йўл ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз: соч тўкилиши фақат кўзгуда кўриниб турган муаммо эмас. Бу сизнинг ички ҳолатингиз, соғлиғингиз ва ҳаёт тарзингиз ҳақидаги сигнал бўлиши мумкин. Унга вақтда жавоб бериш эса — келажакда сизни кўпроқ ишонч, зич соч ва ички барқарорлик билан таъминлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?