date

Billi Aylish ва Net Vulff муносабатларига ойдинлик киритди

Billi Aylish ва Net Vulff муносабатларига ойдинлик киритди

Хонанда Billi Aylish ва актёр Net Vulff атрофидаги узоқ вақтли миш-мишларга ниҳоят ойдинлик киритди. 6 май куни Лос-Анжелесда Billi Aylish'нинг 3D форматдаги концерт фильми премьераси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирга улар жуфтлик сифатида бирга ташриф буюргани омма эътиборини тортди. Мухлислар ва оммавий ахборот воситалари бу чиқишни уларнинг илк расмий дебюти сифатида баҳоламоқда.

Billi Aylish ва Net Vulff ҳақидаги дастлабки миш-мишлар 2025 йил март ойида тарқалган эди. Маълум қилинишича, Net Vulff хонанданинг “Chihiro” клипида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, улар февраль ойида бўлиб ўтган “Грэмми” тақдирлаш маросимида ҳам бирга кўриниш берганди. Бироқ айнан концерт фильми премьераси уларнинг муносабатларини расмий тарзда намоён қилган илк тадбир сифатида муҳокама қилинмоқда.

Қайд этилишича, Billi Aylish'нинг концерт фильми 8 майдан бошлаб жаҳон бўйлаб экранларга чиқади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Billi Aylish ва Net Vulff муносабатларига ойдинлик киритди