date

Рафинья Испания матбуотини ёлғончиликда айблади

Raphinha Ispaniya matbuotini yolg‘onchilikda aybladi

Барселона вингери Рафинья Испания оммавий ахборот воситаларида ўзининг клубдан кетиши ҳақида тарқалган миш-мишларга кескин муносабат билдирди. ЭСПН нашрига берган интервюсида бразилиялик футболчи бу хабарларнинг барчаси уйдирма эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Барселона"га келганимдан бери ҳар куни кетишим ҳақида гап-сўзлар тинмаяпти. У ерда шунчаки ёлғон гапирадиган бир одам бор", — деди Рафинья. У аниқ бир журналистнинг исмини айтмаган бўлса-да, унинг ғазабига Спорт нашрининг футболчи ўз келажаги борасида иккиланишлар қилаётгани ҳақидаги мақоласи сабаб бўлгани аниқ.

Рафинья клуб билан 2028-йилга қадар мўлжалланган шартномага эга ва жамоани тарк этиш нияти йўқлигини қатъий билдирди. У жорий мавсумда жароҳатларга қарамай, 31 та ўйинда 19 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди.

Бразилиялик ҳужумчи сон қисмидаги жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтди. У яқинлашиб келаётган Эл-Класико доирасида Реал Мадридга қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья Испания матбуотини ёлғончиликда айблади