date

Чристиан Пулисик ўзига нисбатан билдирилган танқидларга жавоб қайтарди

Чристиан Пулисик ўзига нисбатан билдирилган танқидларга жавоб қайтарди

Милан ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Чристиан Пулисик сўнгги вақтларда ўз формасига нисбатан билдирилаётган танқидларга кескин муносабат билдирди. Футболчи 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан гол ура олмаётгани ҳақидаги саволларни "ёмон саволлар" деб атади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Тиме журналининг муқовасида суратга тушган Пулисик, жорий йилда клуб ва терма жамоа сафида гол ура олмаганига қарамай, ўзига бўлган ишончи баландлигини таъкидлади. У танқидчиларга жавобан: "Мен гол уришни режалаштиряпман. Булар жуда ёмон саволлар. Мен бу ҳақда умуман хавотирда эмасман", дея кескин жавоб қайтарди.

Ҳужумчи ўз фаолияти давомида доимо майдондаги ўйини билан танқидчиларни сукут сақлашга мажбур қилганини эслади. У учун гол уриш ва ҳужумкор ҳаракатлар яратиш футболнинг энг завқли қисми эканлигини, ҳимояланиш ва югуришдан ташқари айнан шу жиҳатлар унга қувонч бағишлашини қўшимча қилди.

АҚШ терма жамоаси ўз майдонида ўтадиган Жаҳон чемпионатидаги юришини 12-июн куни Парагвайга қарши ўйин билан бошлайди. Пулисик турнир натижалари ҳақида вада беришдан тийилган бўлса-да, болаликдаги орзуси бўлган Жаҳон чемпионати кубогини кўтаришга бўлган ишончини йўқотмаганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чристиан Пулисик ўзига нисбатан билдирилган танқидларга жавоб қайтарди