date

Дуа Липа ва Каллум Тёрнер расман никоҳдан ўтди

Дуа Липа ва Каллум Тёрнер расман никоҳдан ўтди

Шоу-бизнес оламининг энг замонавий жуфтликларидан бири — поп-қиролича Дуа Липа ва британиялик актёр Каллум Тёрнер 31 май куни Лондонда яширинча никоҳдан ўтишди. Жуфтлик дабдабадан қочиб, фақатгина энг яқин дўстлар ва оила аъзолари даврасида никоҳдан ўтишни афзал кўрди.

Дуа Липа анъанавий тўй кўйлагидан воз кечди. У мода танқидчиларини лол қолдириб, Schiaparelli Haute Couture брендининг Daniel Roseberry томонидан махсус тикилган юбкали костюмида намоён бўлди. Образни Stephen Jones дизайнидаги кенг ҳошияли шляпа, оқ қўлқоплар ва Stephen Jones туфлиси тўлдирди.

Гувоҳларнинг хабар беришича, бу шунчаки расмий қисм эди. Жуфтлик июн ойининг биринчи ҳафтасида Италиянинг Палермо шаҳрида, нуфузли Villa Igiea мажмуасида 3 кунлик дабдабали тўй тантанасини ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Дуа Липа ва Каллум Тёрнер расман никоҳдан ўтди