
Олимларнинг аниқлашича, эркакларнинг 67 фоизида ёлғон гапириш патологик касалликка айланиб улгурган экан. Улар буни исташмайди, шунчаки, ёлғонлар ўз-ўзидан чиқиб келаверади.
Сотқин аломатлар
Йигитларнинг айрим қилиқлари уларнинг ёлғон гапираётганини фош қилиб туради. Мана, масалан:
- Нутқ пайтида қўллар билан оғизни тўсиш (мия ғайришуурий тарзда ёлғон сўзларнинг оғиздан чиқишига тўсқинлик қилади);
- Бирор гапига шубҳа қилиб, қайта сўраётганингизда бурнига тегилади (асаблар ёлғонни ўхшатишга уриниб зўриққанда бурун тўқималарига қон қуюлади ва у шартсиз рефлекс тариқасида бурнига тегилади);
- Кўзини ишқалайди (алдаётган одамининг кўзига тик қарамаслиук учун);
- Бўйнини қашийди, ёқаси тугмаларини бўшатади (ёлғон юз ва бўйиндаги нозик тўқималарни қитиқлайди, терлатади).

Аксарият ҳолларда кучли жинс вакилларини ёлғон гапиришга мажбур қиладиган омил ўзимиз ҳисобланамиз. Шундай экан, унинг ҳар бир сўзидан ёлғон излаганча, «севганим ёлғончи» деб дийдиё қилганча, унинг ишончига киришга уриниб кўриш керакдир балки? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар