G20 саммитида уч етакчи йўқ, Хитойни Ли Цян бошқаради

Дунё1 дақиқа ўқиш273
G20 саммитида уч етакчи йўқ, Хитойни Ли Цян бошқаради

Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган навбатдаги G20 саммитида анъанавий таркибдан кескин фарқ қиладиган вазият кузатилмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг 13 ноябрь куни эълон қилишича, мамлакат номидан саммитда давлат раҳбари Си Жинпинг эмас, балки давлат кенгаши бош вазири Ли Цян иштирок этади.

Маълум қилинишича, ЖАР ҳукуматининг расмий таклифига асосан Ли Цян 21–23 ноябрь кунлари Йоҳаннесбург шаҳрида ўтадиган «Йигирматалик гуруҳи» саммитида Пекин номидан қатнашади. Бу унинг G20 саҳнасидаги иккинчи иштироки: ўтган йили Нью-Деҳлида ўтган саммитда ҳам айнан у Хитой делегациясига раҳбарлик қилган эди.

Бироқ бу йилги йиғилишнинг энг диққатга сазовор жиҳати — 2008 йилдан буён биринчи марта G20’нинг учта энг йирик иштирокчи давлати раҳбарларисиз ўтказилаётганидир. АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин саммитда қатнашишдан бош тортди.

Трамп бунга ЖАР ҳукуматининг «мутлақо ёмон сиёсат» юритиши сабаб бўлишини айтган ва АҚШ бу саммитда умуман қатнашмаслигини билдирган. Ундан олдинроқ, Сирил Рамафоса Оқ уйга қилган ташрифи давомида Трамп уни ЖАРда «оқ танли фермерларни оммавий ўлдириш»да айблаб, кескин баёнот бергани ҳам ёдда.

Москва томонидан эса Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Путин саммитга шахсан бормаслигини, лекин Россия делегацияси «лозим даражада» қатнашишини маълум қилган.

Шу тариқа, Йоҳаннесбург саммити глобал сиёсий саҳнадаги етакчилар алмашинуви, давлатлар ўртасидаги муносабатларда янгича динамика ва катта кучлар форматининг ўзгариб бораётганини яна бир бор намоён қилмоқда.

Саммитда Ли Цяннинг иштироки Пекиннинг глобал мулоқотдаги мавқеини сақлаш, иқтисодий ва геосиёсий алоқаларда барқарор иштирокни давом эттириш ниятини кўрсатади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  2. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  3. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди
  4. Дунё
    Google СИ Путиннинг 2036 йилгача бўлган режаларини баҳолади
  5. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  6. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  7. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  8. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  9. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  10. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари