Таҳлилчиларнинг фикрича, дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида оиланинг дарз кетиши одатий ҳолга айланмоқда. Оилалар иқтисодий, маънавий, диний бахоналар билан ажралиб кетмоқда.
Сабаб қандай бўлишидан қатъий назар, оилага бўлган муносабатнинг ёмонлиги таҳликалидир. Анъанавий оилалар сони тинимсиз камайиб бормоқда. Бундан ташқари, рўйхатдан ўтмасдан яшаб, кейин ажрашаётган жуфтликлар ҳам йўқ эмас. Сўнгги вақтда оила пойдевори деб саналган никоҳга бармоқ остидан қаралаётгандек туйилмоқда. Жаҳонда қайд қилинаётган ажримлар шундан далолат бермоқда, гўё. Шунга қарамай айрим давлатларда ажримларга қарши жиддий чоралар кўрилади. Бир қатор мамлакатларда эр-хотин тинч йўл билан ажралишга қарор қилган бўлишларига қарамай, улар бир қатор расмиятчиликлар билан тўқнаш келишга мажбурдирлар.
Европа статистикасининг маълумотларига кўра, Венгрия ажралиш фоизларига кўра дунёда 3-ўринда турувчи мамлакат бўлган. Венгриядаги 67 фоиз никоҳ ажралиш билан якунланган. Ҳар ўнинчи венгриялик эркак ажрашган ва 12,4 фоиз аёллар омадсиз турмуш тажрибасига эга.
Скандинавия мамлакатлари ажралишлар бўйича доимо юқори кўрсаткични қайд этади. Бу борада етакчи мамлакат бўлган Швецияда 2013 йилда рекорд кўрсаткич 100 никоҳга 25 та ажралиш тўғри келган. Ажрашувчиларнинг кўпчилиги бир йилдан кам вақт бирга яшаган эр-хотинлардир. Бугунги статистик маълумотларга кўра, бу мамлакатда никоҳларнинг 47 фоизи ажралиш билан тугайди. Португалияда ажрашишлар сони ошиши туғилишнинг ҳам камайишига сабаб бўлмоқда. Бу кўрсаткичи бўйича Португалия Евроиттифоқда 2-ўринда туради. Мазкур мамлакатда ҳар куни 70 дан ортиқ оила барбод бўлади.
АҚШда ажрашишлар кўрсаткичи йил сайин ўсиб бормоқда. АҚШдаги ажрашишлар сабаби иқтисодий етишмовчилик, жисмоний ва руҳий зуғум, эр-хотинларнинг бир-бирига бўлган қизиқиши сўниши, хиёнат ва бошқалардир.
Россияда ажрашиш коэффициенти 51 фоизга тенг. Ўн йил олдин ҳар учинчи оила барбод бўлган бўлса, бугун ҳар иккинчи жуфтлик ажрашиб кетаяпти. Турар-жой йўқлиги, молиявий қийинчиликлар ва алкоголизм ажрашишларнинг асосий сабабларидир. Евроиттифоқ давлатлари ичида бельгияликлар энг бой фуқаролардан бири ҳисобланади. Яшаш жойи бўйича муаммолар кам бўлса-да, бу давлат ажрашишлар бўйича юқори ўринларидан бирида турибди. Аҳоли сонига кўра Мальдив давлати дунёда 175 ўринда туради. Бироқ ажрашишлар сони бўйича биринчиликни эгаллаган. Айниқса, ҳозир ажрашишлар ҳар қачонгидан юқори.
Индонезиянинг Ява оролида нафақат жамият, балки табиат муҳофазасига алохида эътибор қаратилади. Бу масала никох ва ажралишда ҳам ўз аксини топган. Маҳаллий хукумат қабул қилган қарорга кўра турмуши бузилган ва ажралишга қарор қилган оила бешта дарахт ўтказишга мажбур. Шуниси эьтиборга молик-ки, никоҳдан ўтаётган ёш келин-куёвлар ҳам албатта дарахт ўтказишлари керак. Агар никоҳ биринчи бўлса, у холда битта дарахт ўтказилади. Мобода бу иккинчи никоҳ бўлса, у холда куёв учта дарахат ўтказиши шарт. Бу аньана аввалига Ғарбий Яванинг Серанге минтақасида пайдо бўлган эди. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бу аньананинг пайдо бўлишига минтақадаги иқлим сабаб бўлган. Қуруқ иқлим бўлгани боис мевали дарахтларнинг илдиз отиши қийин бўлади. Шу сабабли ҳам ёш келин-куёвлар турмуш қуришдан ёки ажралишдан аввал жамият ва табиатга фойда келтиришлари – яъни, дарахт ўтқазиб, унинг илдиз отишини кутишлари керак бўлади. Ажрим пайтида ҳар икки томон ўзаро келишувга эришиши лозим. Агар аёл фарзанд кутмаётган бўлса, томонларга ўйлаб кўриш учун юз кун муддат берилади. Шу давр ичида аёл ҳомиладор бўлмаса, эр-хотин фикрдан қайтмаган бўлса улар бир зумда ажратиб юборилади.
Индонезияда қайта никоҳдан ўтиш муаммо эмас. Эркаклар бир нечта фарзандли аёлларга уйланишлари ҳам мумкин. Улар қариган чоғларида фарзандлардаи кўмак олиш мақсадида шу йўлни танлашади.
Бирлашган Араб Амирликларида ажралмоқчи бўлган эр-хотин йиллаб суд қарорини кутмайди. Эр уч марта талоқ сўзини тилга олса бўлди, хотин бу уйни тарк этади. Ажралиш жараёни узоқ давом этмайди. Унда ҳам мол-мулкни тақсимлашга эътибор қаратилади, холос. Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, амирликда никоҳдан аввал келин-куёв ўртасида шартнома имзоланади. Ажрим вақтида мана шу шартнома ҳар икки томонга қўл келади. Кўп холларда ажралган хотин эрига тегишли уйни, катта миқдордаги маблағни олиш имкониятига эга бўлади. Бу мамлакатда аёллар хуқуқларига катта ахамият берилиши айтилади. Никоҳ шартномасига кўра, нафақат эркак, балки аёл хам ажралиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Бу холда эр узоқ муддат қамоқ жазосига хукм қилинган, бедарак йўқолган бўлиши, фарзандсизлик, оғир касалликка чалинган бўлиши керак.
Италияда ажралмоқчи бўлган эр-хотинлар узоқ жараённи кутишлари керак бўлади. Ҳатто, уларнинг ҳар иккиси бир-бирларидан чарчаган, фарзандсиз, бир-бирларига нисбатан эътирооз бўлмаса ҳам ажралишларини тўрт йил кутишга мажбурдирлар. Аввалига уларга уч йил муддат берилади. Шу давр ичида эр-хотин алоҳида-алоҳида яшашлари керак. Шу муҳлат мабойнида улар ўз қарорларини тарозида тортиб кўришлари керак бўлади. Агар бахсли муаммолар (бола ким билан қолади, мол-мулк тақсимланиши) ҳал қилинмайдиган бўлса, у холда ажралиш жараёни ўн йилларга чўзилиб кетиши мумкин.
Германияда аниқ хисоб-китобларга одатланган халқ истиқомат қилади. Бу мамлакатда ажралмоқчи бўлган эр-хотинлар бир йил алоҳида яшашлари шарт. Тўғри бунинг учун улар бошқа бошқа хонадонларда яшашлари шарт эмас. Бир хонадонда яшашда давом этишлари, аммо кроват ҳамда музлатгичлари ўзларига тегишли бўлиши керак, яъни хўжаликлари бошқа-бошқа бўлиши лозим. Ана шундан кейингина улар судга ариза беришлари мумкин. Бу мамлакатда бахсли масалалар чиқиб қолса, ажралиш жараёни уч йилдан беш йилгача давом этади. Лекин таҳлилчиларнинг фикрича, одатда ажралиш бир йил ичида якунланади.
Японияда ажралмоқчи бўлган эр-хотинларнинг бир-бирларига эътирози бўлмаса, ажралиш бир неча кун давом этиши мумкин. Аммо муаммоли томони борки, уларнинг ҳар иккиси адвокат хизматидан фойдаланишга мажбур. Агар фарзандлари бўлса, ажралиш жараёни қимматга тушади. Суд отани алимент тўлашга мажбур қилади. Аммо “кун чиқар юрт”да бу масала отанинг виждонига хавола қилинади. У ўз ҳоҳиши билан фарзандига алимент тўлайди. Агар оилага хиёнат аралашадиган бўлса, у холда эр маънавий товон сифатида хотинидан 40 минг долларгача пул ундириши мумкин.
Шарофиддин Тўлаганов
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди