Нега тухум икки хил? Аслида гап тухумда эмас, товуқда. Патлари оқиш бўлган товуқ – оқ, жигарранг-олачипори эса жигарранг тухум қўяди. Икки хил рангдаги тухумнинг озуқавий қиймати бир-хил. Фақатнига улар тухум пўстининг ранги, катта кичиклиги билан фарқланиши мумкин. Одатда ёш товуқлар пўсти қалин, нисбатан кичикроқ тухум қўйишади. Яна товуқнинг емиши тухум сариғи ранги ва таъмига таъсир этади.
Қанча катта бўлса… “тухум қанча катта бўлса, шунча фойдали”, – деган гап тўғри эмас. Катта тухумларда (55-65 г ёки 65-77 г) сув кўпроқ, озуқавий моддалар консетрацияси камроқ бўлади. Одатда бундай тухумларни қари товуқлар қўяди. 45-55 г ва 35-45 г тухумларни эса ёш товуқлар қўяди. Улар катта тухумларга нисбатан фойдали, мазали ва тўйимлироқ.
Нега жигарранг тухум қиммат? “Негаки у фойдали-да” деган ҳаёлга боряпсизми? Янглишдингиз, одатда оқ товуққа нисбатан жигарранглари гўштдор ва бўйчан бўлади. Турган гапки уларнинг тухумлари ҳам оқ товуқникига қараганда каттароқ бўлади. Тухум нархини белгилашда эса, албатта, унинг катта-кичиклиги инобатга олинади.
Тухумни қандай истеъмол қилган маъқул? Ҳар ким ўз таъбига кўра тухумни сувда қайнатиб ёки ёғда қовуриб истеъмол қилади. Иккиси ҳам мазали. Унутманг тухум қанча кўп пишаверса таркибидаги шунча кўп фойдали микроэлемент ҳам ўлиб бораверади. Нонуштада ҳам сариғи юмшоқ пиширилган тухумни истеъмол қилган маъқул. Болалар ва қарияларнинг ошқозони қаттиқ пиширилган тухум сариғини ҳазм қилишга қийналишини ёдда тутинг.
Ғоз ва ўрдак тухумлари. Ўзбекистон шароитида ғоз ва ўрдаклар товуқларга нисбатан кам боқилади. Уларни кўпайтириш, парваришлаш осон эмас. Бундан ташқари, ўрдак ғозлар орасида салъномеллёз касаллиги кўп учрайди. Бозорда ҳам тухум ва гўштларга унчалик талаб кўп эмас. Қоринни тўқ тутиш ва организмни етарли витаминлар билан тўйинтиришда товуқ ҳамда бедана тухумига тенг келадигани йўқ. айниқса бедана тухуми кучли иммунитет ҳосил қилади. Унинг таркибида микроэлементлар ва В гуруҳ витаминлари бисёр.
Ёдда саққланг!
- Агар тухумда ёриқ пайдо бўлса, уни тузли сувда пиширишни маслаҳат берамиз.
- Сувда пишган тухумнинг етилганини аниқлаш учун уни айлантириб кўриш кифоя. Яхши айланган тухум пишиб етилган бўлади.
- Тухумни чақмай туриб, унинг янги ёки эскилигини аниқлаш мушкул. Фақатгина уни бир стакан совуқ сувга солгач, аниқ тўхтамга келса бўлади. Сувга тухумни солинг, агар у чўкса, демак, янги, сув юзасига қалқиб қолса, эски.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин