17:40 / 20.08.2017
8 016

Раҳбар топшириғига «йўқ» демасдан, рад этишнинг 5 та усули

Раҳбар топшириғига «йўқ» демасдан, рад этишнинг 5 та усули
Кўпчилик раҳбарият топшириғига «йўқ» дейиш билан, ишга нисбатан маъсулиятсизликда айбланишдан қўрқадилар. Аслида эса, бу билан қўшимча маъсулият оласиз. Чунки, сизда дам олиш учун қанчалик кўп вақт бўлса, шунчалик самарали меҳнат қилишингиз мумкин.

Бошлиқлар биздан тез-тез ишда ушланиб қолишни, дам олиш куни ҳамкасбларга ҳисобот учун ёрдам беришни сўрашади. Жамоа билан тил топишиш муҳим бўлсада, маълум чегаралар ҳам қўйиш керак. «Йўқ» демасдан ана шундай илтимослардан воз кечишнинг 5 усули билан танишинг.

1. «Майли, аммо…» деб сўз бошланг

Агар раҳбар кечгача қолиб, ҳисоботни якунлаб кетишингизни айтса, йўқ дегандан кўра, унга қулоқ солишингизни англатувчи «Майли, лекин…» деб гап бошлаганингиз маъқул. Мисол учун, «ЪМайли лекин мени бугун қолдира олмайдиган учрашувим бор, соат нечагача ҳисобот тайёр бўлиши керак?» денг. Бу орқали сиз ишда қолишга тайёр эканлигингизни аммо, бутун вақтингизни шу ерда ўтказа олмаслигингизни билдирасиз.

2. Вазифанинг бир қисмини бажаришга рози бўлинг

Бошлиқ сизнинг раҳбарлигингизга бутун бир лойиҳани топширмоқчи бўлса, аммо бунга вақтингиз етмаса, бу ишга тўлиқ раҳбарлик қила олмайман деб ўйлайман, чунки айни пайтда қандайдир иш вақтингизни олаётганини билдириб, бошқа ходим раҳбарлиги остида маълум вазифани бажаришга тайёрлигингизни билдиринг.

3. Илтимосни таҳлил қилинг

Ўз гапларингизни 3 қисмга бўлиб билдиринг. Биринчиси, «Вазифани ўз муддатида тугатиш қанчалик муҳимлигини тушуниб турибман» қабилида бўлсин. Кейин ўз шароитингизни, режангизнинг аҳамиятини изоҳланг. Сўнгида эса, муаммони ечиш учун, кейинги куни эртароқ келишни, сизсиз уддалашлари учун ходимларга олдинроқ қарашишни таклиф қилинг. Бошқа йўли йўқ бўлса, ўз режаларингизни ўзгартириб кўринг.

4. Алтернатив ечим таклиф қилинг

Нима учун рад этаётганингизни аниқ айтинг ва бошқа ечим таклиф қилинг. Мисол учун: ’«Боламни боғчадан олишим кераклиги учун ишдан кейинга қола олмайман, аммо бошқа ходим билан гаплашиб сизга ёрдам бериши учун ҳаракат қиламан». Ортиқча кечирим сўрашнинг кераги йўқ. Вазиятни тушунтириб, бошқа ечим тақдим этишнинг ўзи кифоя.

5. Ҳамкасбингиздан ёрдам сўранг, лекин жараён боришидан хабардор бўлинг

Агар сизга қандайдир топшириқ берилса, унинг маъсулияти сизга тушади. Бошқанинг ёрдамини ҳам назорат қилиш ҳам сизнинг бўйнингизда. Вазифа бажарилгач, сизга кўмак берган ҳамкасбингизни ҳам таъкидлашни унутманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Раҳбар топшириғига «йўқ» демасдан, рад этишнинг 5 та усули