Маркетинг-кит — бу қистирилган қоғозлар ёки ялтироқ суратли чиройли журналлар ҳам эмас. У — трансформер, сайт ва тижорат таклифи кўринишида бўлади. Маркетинг-кит яроқсиз ҳолга келмаслиги учун унда нима бўлиши керак? Қуйида маълумот берамиз:
1. Дескриптор – мижознинг айнан қайси эҳтиёжини таъминлашингиз ҳақида жуда қисқа ва аниқ тушунча.
2. Компания ҳақида ахборот: “Болакай, сен кимсан?” Ишонч, мавқе ва афсоналар фақат ўзингиз ҳақингиздаги қисқа матнда эмас, балки унга мос нарсалар билан ҳам тавсифланади.
Агар сиз мусиқа мактаби бўлсангиз, масалан, Гнесинкага (умумий мусиқа ўқув муассасаларининг норасмий номи, Россиядаги мусиқа академияси) бирлаша оласиз. Бу ўзингиз ҳақингизда тушунарли гапириш учун ҳаммага имконият беради. Мақсадга эришишнинг яна бир усули, рақамларда компания ҳақида гапириш: 10 йилдан буён бозорда, 35 мутахассислар, 1000 та етказилган юклар.
3. Калитлар: натижалар кўринишидаги сарлавҳа, расмлар, фикрлар. Бу исталган соҳада иш беради. “851 000 рубл эвазига ҳаво шарида 1 кунлик саёҳат”. Хўш, фойда берадими? Албатта.
4. Муаммоли саҳифа: “5 та асосий хато”, “7 хил адашиш” кабилар. Бу орқали сиз мижознинг кечинмаларини уйғотасиз: у бундай муаммо билан юзма-юз келадиганларнинг 95 фоизидан бири. Ҳиссий куч ҳақида ҳам унутманг, хизмат қанчалик мураккаб бўлса, уни таъсир қилиши ҳам шунчалик қийин бўлади. Шу сабаб кўпроқ ҳиссиёт керак: “Сиз ҳаётингизни шундай кучукларсиз ўтказасиз…”
5. Компанияни нима ажратиб туради. Бу ерда арзимас нарсалар ўйлаб топмасдан, аниқ нарсалар ҳақида гапириш керак. Агар сизда энг катта автотураргоҳ бўлса – жуда яхши, агар шунчаки сариқ рангли автомобилингиз бўлса – буни алоҳида хусусият деб бўлмайди.
6. Бу қандай ишлайди. Агар сизда мақташга арзирли мантиқий тизим бўлса, уни изоҳланг.
7. Идеал мижознинг портрети. Бунинг муҳимлиги шундаки нафақат мижоз сизни, сиз ҳам уни танлайсиз. Швейсария соати учун Шанхайда буюртма бермасангиз керак?
8. Биз билан аллақачон … Сиз бу сарлавҳа устида иш бошлаётган экансиз ҳақиқатдан нуфузли компания бирга эканлигини танланг.
9. Оффер – юқорида айтилганларни рад этиб бўлмайдиган сизнинг таклифингиз.
10. Ҳаракатга чорлаш: қўнғироқ қил, ёз, ташриф буюр ва бошқа cалл то аcтион воситалари. Мижоз билан аёл киши билан муомала қилгандек гаплашиш керак, унга “Бирор нима керак бўлса қўнғироқ қиларсан” дейилмаганидек, мижозга ҳам “Ҳозироқ қўнғироқ қилинг” дейиш керак.
11. Сизнинг ҳужжатларингиз. Барча сертификат, диплом ва ташаккурномаларни тақдим этинг. Ҳеч қачон уларни сохталаштирманг.
12. Сиз ҳақингиздаги нашрлар – газета, журналлар, интернет нашрлардаги мақолалар. Имкон қадар уларни қизиқарли фактлар билан беринг. Актёр Ди Каприо филмда суратга тушган оролни сотиш, чиройли офисни сотишдан кўра осонроқ, шундайми?
13. Компания контактлари.
Маркетинг-китда нима бўлмаслиги керак?
Нархлар рўйҳати. У харидор сизнинг таклифингизга кўнгач тақдим этилади.
Маркетинг-китни учрашувларга келмайдиган кишиларга юборинг, уни доим ўзингиз билан олиб юринг. Ва энг сўнгиси, уни бутунлайга берманг, кўриб бўлишгач қайтиб олинг. Чунки у қимматли ҳужжат.
Манба: Like It “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас