03:53 / 08.09.2017
7 419

Бойишни истаганлар учун 14 тавсия

Бойишни истаганлар учун 14 тавсия
1. Даромадингизнинг камида 10 фоизини ўзингизда сақлаб қолинг.

Агар бизнесингизга ўзингиз сармоя киритиб турмасангиз, бир жойда қотиб қоласиз. Ҳамкорлик муносабатларида ҳам бирор нима бермасдан туриб, яхши натижа кутиб бўлмайди. Ўз шахсий ва профессионал билимларингизни ривожлантирмай туриб, муваффақиятга эриша олмайсиз.

Бирор ишни бошлашдан олдин уни тўлиқ ўрганиш керак. Буни мустақил тарзда амалга ошириш ёки пулли дастурлардан бажариш мумкин. Қоидасига кўра, агар киши бирор машғулот ёки семинар учун ҳақ тўласа, топшириқларга нисбатан диққатлироқ бўлади.

Ўз ишининг усталаридан тажриба орттиринг.

Фойдали онлайн-курсларга ёзилинг. Китоблар сотиб олинг. Бугунги кунда барча соҳалар бўйича кенг адабиётлар қўлланмаси мавжуд.

Мукаммалашувга нафақат таълим олиш, балки овқатланиш каби омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Фастфудларга мурожаат қилгандан кўра тўғри овқатланинг.

2. Билим олишга камида 80 фоиз бўш вақтингизни қаратинг

Кўпчилигимиз истеъмолчи ҳисобланамиз. Ба‘зиларимизга ҳар ой раҳбариятдан маош олиб яшаш етарли, улар янаям кўпроғига эришиш учун ҳаракат қилмайдилар.

Ҳаракат қилмасликка асосий сабаб – вақтнинг етишмаслигидир. У ростдан ҳам етишмайди, агар беҳуда сарфланса. Сиз уни яхши тақсимламай туриб қандай бойимоқчисиз?

Бўш вақтни энг яхшиси ўрганиш ва ўзининг мукаммаллашувига сарфлаган маъқул. У келгуси муваффақиятлар ва мақсадларга эришишнинг кафолатидир. Дунёдаги энг бой инсонлар кўп вақтларини китоб ўқишга сарфлайдилар. Улар бундан ҳеч ҳам чарчамайдилар.

3. Пул учун эмас, билим учун ишланг.

Ёшлигингизда ўрганиш учун ишланг, пул топиш учун эмас.

Ишдан бутунлай ажраган ҳолда дам олишни унутманг. Иш олганингизда бошқаларига чалғиманг. Баъзан бир неча дақиқалар ичида ҳафта давомида қолиб кетган кўплаб вазифаларга улгуриш мумкин.

4. Кўнгилхушлик учун эмас, бирор қимматли нарса яратиш учун ўрганинг

Бугунги ахборот асрида ўрганиш учун кўплаб манбалар мавжуд. Аммо, фойдали манбалар ҳам сизга фойда келтирмаслиги мукин, агар сиз шунчаки, чуқурлашмаган ҳолда ишга киришсангиз.

Авваламбор нима ўрганмоқчи эканлигингизни аниқлаб олинг. Китобни шунчаки, ўқилган асрлар рўйхатига киритиш учун ўқийдиганлар ҳам топилади. Унинг нечоғли зарур эканлигини тушунмасангиз, у сизга фойда келтирмайди. Ундан ҳеч нима олмайсиз, шунчаки қимматли вақтингизни сарфлаганингиз қолади.

5. Фойда келтирадиган соҳага камида 10 фоиз даромадингизни сарфланг

Инсон қанча кўп пул тўпласа, шунча кўп сарфлай бошлайди.

Пассив даромад манбалари ҳақида ўйланг. Сизга қўшимча фойда келтирадиган соҳага сармоя киритинг. Натижада, у асосий юмушингиздан ҳам кўпроқ фойда келтиради.

6. Олаётганингиздан кўра кўпроқ беринг

Сўз пул ҳақида кетмаяпти. Кўпчилик ҳаётдан кўп нарса олишни истайди-ю, ўрнига бирор нима беришни хоҳламайди. Бундайлар фақат ўзлари ҳақида ўйлайдилар.

Ҳаётни яхши англаган ҳолда яшанг. Инсонларнинг муваффақиятга эришишларига ёрдам беришдан завқланинг. Ана ўшандагина бундай яшаш сизга бахт келтиради. Сиз дунёга бошқача назар соласиз ва кишиларга нисбатан муносабатингиз ҳам ўзгаради.

7. Ёрдам сўрашдан қўрқманг

Доим ҳам мустақил ҳаракат қила олмайсиз. Баъзида бировларнинг ҳам кўмаги ва маслаҳатига эҳтиёж сезамиз.

Бу нарсани тушуниб етиш учун кишида кўникиш ва донолик хусусиятлари зарур. Буни заифлик деб эмас, куч деб баҳоланг. Кимдандир ёрдам олганингизда унга чин дилдан миннатдорчилик билдиринг. Одамлар билан ҳам шахсий ҳаётда, ҳам ишда яхши муносабатларингизни сақлаб қолинг.

8. Иккала томонга ҳам фойдали бўлган стратегик ҳамкорлик яратинг

Бу кўзланган натижаларга эришиш учун янада фойдалидир. Рақобатлашувни эмас ҳамкорликни танланг. Бунда ёлғиз ўзингиздан кўра кўпроқ натижага эришасиз. Битта бўлса яхши, иккита бўлса унданам яхши тамойилини унутманг.

9. Қўрқувларингиз кўзига тик боқинг ва мақсадларингизни 10 мартага кўпайтиринг

Мақсадларингизни ёзиб чиқинг ва ҳар куни уларга эришишни таҳлил қилинг. Аввал бошдан қараганда иложсиз кўринадиган мақсадлар қўйинг, уларни амалга ошириш учун турмуш тарзингизни ўзгартирасиз ва мукаммаллашув томон интиласиз.

Бундай яшаш сизни ҳаракатга чорлайди: ўқишга, спорт билан шуғулланишга, эркинлик кучини ҳис этишга, атрофингизни сизга куч бериб турадиган кишилар билан ўрашга киришасиз. Бошқача сўз билан айтганда, мақсадга эришиш йўлида бўласиз. Ҳар қандай фикр яшашга ҳақли, буни ҳам унутманг.

10. Маркетингни ўрганинг

Шахсий бизнесингиз бўлса, маркетинг ишингизни осонлаштиради. Мижозлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, уларни жалб этишни билиш керак. Психология ва коммуникация асосларини ўрганинг. Бу орқали сиз фақат ўз товарингизни сотишни эмас, уни мижозга қандай тақдим этишни ҳам ўрганасиз.

11. Исталган натижага эришиш учун диққат қаратинг

Ката куч ва вақтни талаб қилган иш муваффақиятли бўлиб қолмайди. Баъзан бизга керакли иш қилаётганимиздек фақат туюлади.

Ўз олдингизга аниқ мақсад қўйинг ва у қанча вақт талаб қилса шунча ишланг.

Бир вазифага бир неча соат кетса, бошқасига ойлаб вақт сарфлашингиз мумкин.

Биринчи мартадан ишингиз амалга ошмаса қайта-қайта бир ишга киришишдан чўчиманг.

12. Муҳитни ўзгартиришни унутманг

Ишингиз сизни ўраб турган кишилар ва муҳитга боғлиқ. Доим бир муҳитда ишламанг, турли жойларда вазифангизни бажаришга ҳаракат қилинг.

Китоб ёки мақола ёзасизми? Ҳеч ким халақит бермайдиган тинч жой топинг. У ерда сиз ўйлаганингиздан кўра кўпроқ ишлай оласиз. Бошқа ишлардан чалғимаслик учун бир неча учрашувларни кафеда белгиланг.

13. Ўз шахсий омад ва хотиржамлик сўзларингизни ўйлаб топинг.

Бу тушунчалар баъзан бойликдан ҳам афзал бўлади. Мисол учун шундай бойлар борки бошқа муаммолар сабаб ўзини бахтли ҳис қила олмайди. Охир-оқибат бойлик мақсадга етакловчи восита эканлигини тушуниш кифоя.

14. Ўз қарашларингизга ишонинг

Муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз уни нима учун қилаётганингизни тушунишингиз керак. Кишилар сотаётганингизни эмас, қандай сотишингизни харид қилишади.

Аппле компаниясини мисол келтириш мумкин. У маҳсулотининг техник томонларини ошкор этмайди, балки ўзига хослигини кўрсатади ва у маҳсулот катта машҳурликка эришади.

Бажараётган ишингизга нисбатан ишонч бозорда мавқеингизни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Сизни таний бошлашади. Бошқалар эътиборига тушасиз. Ўз принципларингизга содиқ қолиб муваффақиятга эришинг.

Манба: Like It

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бойишни истаганлар учун 14 тавсия