Қиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш йўллари

1 дақиқа ўқиш92
Қиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш йўллари

Қиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш йўллари
Совуқ мавсум бошланиши билан ёнғинлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар хавфи ортиши мумкин. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари турар жойларда ва иш объектларида оддий, аммо ҳаётий муҳим қоидаларга риоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Ёнғинлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун қуйидаги оддий, аммо муҳим қоидаларга амал қилиш тавсия этилади: • Дудбуронларни текширинг — уларнинг тоза, тўсилмаган ва ишлаш ҳолатида эканлигига ишонч ҳосил қилинг. • Газ жиҳозларини назорат қилинг — плиталар, қозонлар ва бошқа жиҳозларни текшириш ва носозликларни бартараф этиш учун туман газ хизматлари мутахассисларини чақиринг.

• Электр симларини текширинг — тармоқни ортиқча юкланманг, қувватли қурилмаларни биргина узатма орқали уламанг. • Уй ёки иш жойини тарк этаётганда барча электр жиҳозларини ўчиринг.

Агар газ сизиб чиқаётгани ҳақида энг кичик шубҳа пайдо бўлса, ёруғлик чироқларини ёки учқун чиқариши мумкин бўлган қурилмаларни ишлатиш қатъиян ман этилади. Зудлик билан хонани шамоллатиш, дераза ва эшикларни очиш ҳамда ягона 112 рақамига мурожаат қилиш лозим.

Ушбу қоидаларга амал қилиш бахтсиз ҳодисалар олдини олишга ва сиз ҳамда яқинларингиз ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?