Эрталабки оддий сўзлар ички мувозанатни сақлашга қандай ёрдам беради?

1 дақиқа ўқиш165
Эрталабки оддий сўзлар ички мувозанатни сақлашга қандай ёрдам беради?

Барб Шмидт ўзининг шахсий шифо топиш йўлини оилавий амалиётга айлантирган. У ва қизи Мишел ҳар куни эрталаб оддий саволлар ва ният орқали ҳис-туйғуларни бошқариш ҳамда ички барқарорликни сақлашни одат қилган.

Mindbodygreen маълумотларига кўра, Барб 1984 йилда овқатланиш бузилишига дуч келиб, реабилитация марказида олти ҳафталик курс ўтади. Бир йил ўтиб, қизи Мишел туғилади ва у боласини нафақат жисмоний, балки ҳиссий жиҳатдан ҳам соғлом тарбиялашга қарор қилади. Шундан сўнг уларнинг ҳаётида кундалик маросимлар шаклланиб, вақт ўтиши билан барқарор ички қувват манбаига айланган.

Барб қизига ҳис-туйғуларини англаш ва номлашни ўргатган. Улар “ҳис-туйғулар жадвали”дан фойдаланиб, “Бугун ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?” каби саволлар билан кунни бошлаган. Ваннахонадаги кўзгуга ёзилган илҳомлантирувчи иборалар ва иқтибослар эса ёш Мишелнинг ишончи ва кучини оширган.

Барбнинг асосий ғояси — эрталабки ниятнинг таъсири. Унинг фикрича, кунни қандай бошласак, бутун кун шундай руҳда ўтади. Ният бу оддий амал эмас, балки ўзимизга ва ривожланишимизга берилган ҳар кунлик ваъдадир.

Унинг таъкидлашича, бундай маросимлар болани оғриқдан ҳимоя қилиш учун эмас, балки уни тўғри қабул қилишни ўргатиш учун зарур. Ота-она болага оғриқни ҳаётнинг табиий қисми сифатида қабул қилишни ва ундан хулоса чиқаришни ўргатиши лозим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?