19:19 / 09.09.2017
6 241

Камбағалликни енгиш учун ғоя

Камбағалликни енгиш учун ғоя
Камбағал инсонлар кўпинча қарз олишади, жамғаришга имкониятлари бўлмайди, носоғлом турмуш тарзини олиб борадилар. Баъзилар эса камбағалликни феъл-атвордаги нуқсон деб биладилар. Тарихчи ва ёзувчи Рутгер Брегман бу фикрга қўшилмайди. Камбағал кишиларда шунчаки пул йўқ ва буни ўзгартириш мумкин.

Етишмовчиликнинг ақл билан боғлиқ томони

Принстон университети психология профессори Элдар Шафир ҳамкасблари билан биргаликда шакарқамиш етиштирувчи ҳинд фермерлари ўртасида тадқиқот олиб борди. Улар ўз йиллик даромадларининг қарийб 60 фоизини ҳосилни териб бўлгандан кейин бирдан оладилар. Бундан келиб чиқадики, фермерлар йилнинг бир қисмини камбағаллик билан ўтказса, қолган қисмида эса бадавлат яшашади.

Тадқиқотчилар уларни ҳосил йиғимидан олдин ва кейин ИҚ тестини топширишни сўрадилар. Ҳосилни териб олгунгача улар жуда ёмон кўрсаткични кўрсатдилар. Камбағалликда яшаш уларнинг 14 баллни йўқотишларига олиб келди. Бу тунбўйи ухламаслик ёки алкоголизм оқибатидаги кўрсаткич билан тенг.

Қачонки, кишилар нимадир етишмаётганини ҳис қилишса, улар ёмонроқ қарор қабул қиладилар.


Бундай вазиятда узоқ муддатли мақсадлар ҳақида ўйлашнинг имкони йўқ. 1920 йилларда қашшоқликни бошидан ўтказган Жорж Оруэлл камбағаллик «келажакни ўлдириши»ни ёзган. Камбағал кишилар аҳмоқ бўлганлари учун нотўғри қарор қабул қилмайдилар. Уларнинг яшаш шароитларида ҳамма ҳам шундай ақлсизлик қилган бўларди.

Вазиятдан чиқиш – сўзсиз асосий даромад

Замонавий иқтисодчилар бу муаммони ечишнинг турли йўлларини таклиф қилишади. Мисол учун, бундайларга ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам бериш ёки уларга ҳисобни тўлдириб туриш, қарзлари йиғилиб кетмаслигини эслатиб турувчи хабарлар юбориш мумкин. Бундай усул айниқса сиёсатчиларга манзур: унга деярли маблағ сарфлаш шартмас. Лекин у баъзи белгиларни йўқотиши мумкин, муаммони бутунлай тугатмайди.

Қашшоқларнинг яшаш шароитларини нега ўзгартириш иложсиз? 500 йил аввал бу ғояни файласуф Томас Мор ўзининг «Утопия» деган китобида ёзиб ўтган. Бу сўзсиз асосий даромад бўлиб, у ҳар ой асосий талабларни қондириш учун тўланади: яшаш, овқатланиш, таълим олиш. У ҳеч қанақа шартларсиз берилиши лозим.

Бу ҳукуматнинг хайрли иши эмас, барчанинг ҳуқуқидир.


Бундан ташқари, сўзсиз асосий кирим бизнинг ишга бўлган муносабатимизни ҳам ўзгартиришга имкон беради. Ҳозир миллионлаб кишилар ўз ишларини бефойда деб ҳисоблайдилар. 2013 йилдаги сўровларга кўра 13 фоиз респондентларгина ўз ишларига қизиқар эканлар. Бошқа сўровномада қатнашганларнинг 37 фоизи ўз ишларини умуман кераксиз деб ҳисоблайдилар.

Канада тажрибаси

Асосий даромадлар бўйича кўплаб тажрибалар қилинган. Улардан энг муҳими 1974 йилда Канаданинг Дофина ҳудудида ўтказилган. 5 йил давомида ушбу кичик шаҳар аҳолиси кафолатланган пулни доимий олиб туришган. Ҳукумат алмашиши билан бу эксперимент тўхтатилади, унинг натижалари эса орадан 25 йил ўтиб эълон қилинади.

Иқтисодчи Эвелин Форгет Дофина аҳолиси нафақат бойроқ, балки ақллироқ ва соғломроқ бўлганини аниқлади. Мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириши кўрсаткичи эса сезиларли даражада яхшиланди, шифохонага ётқизиш 8,5 фоизга қисқарди. Инсонлар ўз ишларини ташлаб қўймадилар. Фақат ёш болали аёллар ва талабаларнинг ишлаши камайди. Бундай тажрибалар бошқа давлатларда ҳам бўлган.

Хулоса ўрнида

Албатта, ҳамма давлат тўлайдиган асосий маблағлар учун пул қаердан олинади деган савол беради. Аслида у ўйланганингиздек қимматга тушмайди. Масалан, 2013 йил иқтисодчилар ҳисобича Америкадаги барча қашшоқларни бу чуқурдан чиқариш учун 175 миллиард доллар керак бўларкан. Бу АҚШнинг ҳимояга сарфлаган маблағларининг ¼ қисми ёки Ялпи ички маҳсулотининг 1 фоизи.

Камбағалликдан қутилиш мумкин, бу учун барчамиз ҳаракат қилишимиз керак. Қашшоқларга эски кийим ёки ўйинчоқларни беришни тўхтатишнинг вақти келди. Масалан, камбағалларга кўмак кўрсатиш билан шуғулланувчи мансабдор шахсларга маош тўлашдан кўра, шу пулни унга муҳтожларнинг ўзига берган маъқул.

Манба: Like It

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Камбағалликни енгиш учун ғоя