
Палмейрас ҳужумчиси Витор Роке Европага қайтишга яқин турибди. Ёш бразилиялик футболчи "Барселона"да муваффақиятсиз давридан сўнг, ватанга ўз фаолиятини муваффақиятли давом эттирди.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 20 ёшли форварднинг ўйинларини Лондоннинг "Челси" ва "Тоттенхем" клублари кузатиб бормоқда. Шунингдек, футболчини сотиб олишни кўриб чиқаётган клублар орасида "Наполи", "Рома" ва "Бетис" ҳам бор.
Таъкидлаш жоизки, футболчи аввалроқ "Бетис" сафида ижарада тўп сурган. Витор Роке "Палмейрас" учун барча мусобақаларда 48 ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, бу кўтарилаётган ёлдузнинг трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар