
Франция чемпионатининг 10-тури доирасида "Мец" жамоаси ўз майдонида чемпионликни мақсад қилган "Ланс"ни қабул қилди. Гарчи "Мец" лигадаги асосий аутсайдерлардан бири бўлса-да, жамоа бутун ўйин давомида рақиб дарвозасига хавф солишда давом этди.
"Ланс" ҳужумчиси Одсонн Эдуар биринчи ҳужумларнинг бирида ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ дарвозабон ўз жамоасини қутқариб қолди. Кўффи Куао узоқ масофадан аниқ зарба йўллади, бироқ дарвозабоннинг қайтарган тўпи Ҳабиб Диаллога бориб тушди.
Афсуски, у дарвозани аниқ нишонга ололмади. Куаонинг яна бир зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
Иккинчи бўлимда Диалло жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берди, аммо яна бир бор дарвозабон тўпни қайтарди. 87-дақиқада "Мец" пенальтидан Готе Эннинг зарбаси орқали ҳисобни очди - 1:0.
Уч дақиқа ўтиб, Эн ўйиндан яна бир гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Голни нишонлаш пайтида футболкасини ечгани учун у иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди.
Мец — Ланс 2:0
Голлар: Эн (87 пеналти, 90+1).
Мазкур ўйин "Мец" учун мавсумдаги илк ғалаба бўлишига қарамай, жамоа ҳали ҳам турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолмоқда. "Ланс" эса иккинчи ўринда бормоқда.