date

Аарон Ремзи итини топганга мукофот ваъда қилди

Аарон Ремзи итини топганга мукофот ваъда қилди
Лондоннинг "Арсенал" ва Туриннинг "Ювентус" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Аарон Ремзи йўқолган ити учун топувчига 20 минг доллар мукофот ваъда қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Ремзининг севимли итининг йўқолгани ҳақида тахминан икки ҳафта олдин хабар берилган эди. Ушбу йўқотиш футболчига катта таъсир қилгани сабабли, у ўйнаётган Мексиканинг "Пумас" клуби унга тўрт ўйинни ўтказиб юборишга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли марказий ярим ҳимоячи Аарон Ремзи 2025 йил ёзида "Пумас" клубига ўтган эди. Бунгача у "Арсенал" тарбияланувчиси сифатида фаолиятини бошлаган ва "Ювентус", "Рейнджерс", "Кардифф Сити" ҳамда "Нитсса" каби жамоаларда ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аарон Ремзи итини топганга мукофот ваъда қилди