
Франция чемпионатининг 10-турида "Ницца" ва "Лилль" жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Томас Мёне томонидан амалга оширилган бурчак тўпи хавфли бўлса-да, дарвозабон тўпни майдон ташқарига қайтаришга муваффақ бўлди.
29-дақиқада Софьян Диоп пенальтини аниқ амалга ошириб, тўпни дарвоза марказига йўналтирди, дарвозабон эса бошқа томонга ташланди – 1:0. 88-дақиқада Морган Сансоннинг узатмасидан сўнг Исак Янссон дарвозабон устида тўпни ошириб, иккинчи голни киритди – 2:0.
Ницца — Лилль 2:0
Голлар: Диоп (29, пеналти), Янссон (87).
Иккала жамоа ҳам 17 очкога эга бўлиб, "Монако" билан биргаликда бешинчи ўринни бўлишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар