date

Винисиус Алонсо қолса, "Реал"ни тарк этади

Винисиус Алонсо қолса, "Реал"ни тарк этади
Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор алмаштирилганидан кейин ғазаб билан кўрсатган реакцияси учун кечирим сўради, бироқ у ўз баёнотида мураббий Хаби Алонсони тилга олмади. Бу эса футболчи ва мураббий ўртасида зиддият борлигини кўрсатмоқда.

Испаниянинг Sport нашрида Винисиуснинг келажаги ҳақида мақола эълон қилинди. Унда бразилиялик футболчи Хаби Алонсо "Реал" бош мураббийи лавозимида қолган тақдирда, келаси ёзда жамоани тарк этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган.

Манбалрга кўра, Винисиус ва Алонсо ўртасидаги муносабатларни тиклаш деярли имконсиз. Футболчи мураббийни ўзича нисбатан эътиборсиз ва адолатсиз муносабатда бўлаётганликда айбламоқда, айниқса, "Реал" президенти Флорентино Переснинг янги севимлисига айланган Мбаппени бошқача кўриши унга ёқмаяпти.

Винисиус Жуниорнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар имзоланган. Шунингдек, футболчи "Реал"ни тарк этса, қайси клубга ўтишни афзал кўриши ҳам маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Алонсо қолса, "Реал"ни тарк этади