Ҳалоллик, фикрни қисқа ва лўнда ифодалаш, шунингдек суҳбатдошни тинглай олиш яхши мулоқот гаровидир. "Гаплашиб олишимиз керак" китоби муаллифи, радиобошловчи, журналист Селеста Худли бошқалар билан мулоқот давомида ёрдам берувчи қоидалари билан бўлишди.
1. Чалғиманг
Бу шунчаки телефон ёки планшетни олиб қўйиш кераклигини билдирмайди. Ҳозирги лаҳзалардан завқ олишни ўрганинг. Раҳбарингиз билан урушиб қолганингиз ёки кечки овқатга нима тайёрлаш борасида бош қотирманг. Суҳабтни тугатмоқчи бўлсангиз, шундай қилинг, бироқ ўз хаёлларингизга берилиб, суҳбатни давом эттирманг.
2. Шахсий фикрингизни бошқаларга сингдиришга уринманг
Агар жавоб ёки танқидсиз ўз нуқтаи назарингизни баён қилмоқчи бўлсангиз, шахсий блогингизни юритинг. Мулоқотни суҳбатдошдан нимадир ўрганишга умид қилиб бошлаш керак. Телебошловчи Билл Найнинг айтганидек: "Танишган ҳар бир одамингиз сиз билмайдиган бирор нарсани биладиган бўлади". Суҳбатдошни ҳақиқатда тинглаш учун шахсий қарашларингизни вақтинчалик бир четга суриб туришга ҳаракат қилинг.
3. Батафсил жавоб талаб қилувчи саволлар беринг
Саволни "Ким?", "Нима?", "Қаерда?", "Қандай қилиб?" ва "Нима учун?" сўзларидан бошланг. Акс ҳолда суҳбатдошингиз фақат "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб беради. Бирор воқеа ёки ҳиссиёт ҳақида батафсил маълумот сўранг. Суҳбатдошингиз ўйланиб қолади, жавоб эса қизиқарли бўлади.
4. Мулоқотнинг боришини кузатинг
Кўпинча миямизга қандайдир фикр келади ва биз бир муддат суҳбатдошни тингламай қўямиз, ўзимиз сўрайдиган савол борасида ўйланиб қоламиз. Баъзан шундай бўладики, саволимиз бундан олдин суҳбатдошимиз гапирган гапларини такрорлайди. Шундай бўлмаслиги учун турли фикрларни қўйиб юборишни ўрганинг. Улар келади ва кетади, бундай фикрларга ёпишиб олманг.
5. Билмайдиган нарсангизни "билмайман" денг
Радиобошловчилар ўзлари яхши тушунмайдиган соҳада экспертдек кўринмаслик учун нутқларини диққат билан назорат қилишлари керак бўлади. Шу қоидага риоя қилишга ҳаракат қилинг. Ортиқча сўзлардан сақланинг. Яхшиси олдиндан "суғурталанган" маъқул.
6. Ўз тажрибангизни суҳбатдошингиз тажрибаси билан таққосламанг
Агар суҳбатдошингиз яқин инсонини йўқотгани ҳақида сўзлаётган бўлса, сиз ҳам буни бошдан кечирганингизни айтманг. Ишдаги муаммолари ҳақида гапирса, ўз раҳбарингизни ёмонлаб кетманг.
Ўз тажрибангизни бошқа бир инсон тажрибасига таққосламанг, ҳеч қачон бир хил ҳолат бўлмайди. Асосийси - ҳозир гап сиз ҳақингизда бораётгани йўқ. Нақадар ажойиб инсонлигингизни исботлашга уриниб, эътиборни ўзингизга қаратманг.
7. Такрорланманг
Бу жуда ғалати ва зерикарли, бироқ кўпчилик шундай қилади. Айниқса, ишхонадаги суҳбатлар чоғида ёки болалар билан мулоқот қилинганда. Биз қандайдир тасаввурни етказишга ҳаракат қиламиз, шунинг учун уни қайта-қайта такрорлаймиз. Бундай одатдан халос бўлишга ҳаракат қилинг.
8. Тафсилотлар борасида чуқурлашманг
Аниқ саналар, исм ё фамилиялар ва шу каби бошқа майда деталлар одамларни у қадар қизиқтирмайди. Уларга сизнинг қандай инсонлигингиз қизиқ. Шундай экан, ортиқча тафсилотларга берилманг.
9. Тингланг
Бу мулоқот учун энг муҳим кўникма. Албатта, гапириш осон ва ёқимли. Тинглаш учун эса саъй-ҳаракат талаб қилинади, энергия сарф қилинади. Бироқ бусиз ҳақиқий мароқли суҳбат қуриб бўлмайди.
10. Қисқа ва лўнда гапиришга одатланинг
Бунга изоҳ беришга ҳожат ҳам йўқ.
Бу қоидаларнинг барчаси бир нарсага бори қадалади: одамларга қизиқиш билдиринг. Суҳбатлашинг, тингланг ва доим ажабланишга тайёр туринг.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?
Ўзбекистонда 1 декабрдан уй-жойни таъмирлаш учун кредитга аризалар қабул қилинади
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди