Турли хатолар ёки вазиятнинг “омадсиз” кўриниши кўплаб ихтиро ва ғоялар учун асос бўлганига тарихда мисоллар етарлича.
1. Христофор Колумбнинг Америка қитъасини кашф этиши мутлақо тасодифан юз бергани кутилмаган муваффақият тушунчасининг яққол мисолидир. Аслида Колумб Американи эмас, Ҳиндистонни излаб йўлга чиққанди.
2. Целлофан ошхона дастурхонлари учун намлик ўтказмайдиган қоплам ихтиро қилиш мақсадида олиб борилган “омадсиз” тажриба натижасида юзага келган.
3. Рентген нури ёҳуд X- Rays олим катод нурлари вакуум труба ичидан ўта олиш ёки олмаслигини текширмоқчи бўлган пайт кашф этилган.
4. Супер елим замбарак прицели учун шаффоф пластик ишланаётган онда тасодифан ихтиро қилинган. Ихтирочилар керакли пластикни ҳосил қила олишмаган, аммо елим ҳар қандай жароҳатни бир лаҳзада ёпиштириб қўйиш ҳусусиятига эга бўлиб, кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолган.
5. Майизли булочка машхур булочкачи Иван Филлипов томонидан ширинлигида таракан топган губернатор олдида ўзини оқлаш учун илк бор пиширилган.
6. 1904 йили озиқ-овқат кўргазмаларининг бирида музқаймоқ ҳамда вафли сотувчиси ёнма-ён жой эгаллашади. Музқаймоқчининг савдоси яхши бўлса ҳам, ёнидаги вафлилар ҳадеганда сотилавермайди. Орадан бироз вақт ўтиб музқаймоқчининг идишлари тугайди ва ёнидаги сотувчи унга ўз вафлиларидан идиш ўрнига фойдаланишни таклиф этади. Бундай ғоя харидорларга ҳам манзур келиб, вафлили музқаймоқ ихтироси учун асос бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...